UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  1 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  2 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  8 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  14 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  4 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  2 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7

ЎФА академиялари учун имтиҳонларда таниш-билишчилик ва коррупцияга йўл қўйилмайди Янгиликлар

ЎФА академиялари учун имтиҳонларда таниш-билишчилик ва коррупцияга йўл қўйилмайди

Теглар :  ЎФАакадемия
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўз тарихида илк бор ҳар бир ҳудудда футбол академияларини ишга тушираётганидан хабарингиз бор.

 Тез орада мазкур академиялар учун қабул имтиҳонлари асосий босқичга кўчади.
 
Ташкилот имтиҳонлар шаффоф ўтиши учун барча ишни амалга оширишга тайёр. Шундан келиб чиқиб, имтиҳонларни олувчи комиссияга раис сифатида шахсан Умид Аҳмаджоновнинг ўзи бошчилик қилади.
 
“Футбол академияларини ташкил этиш осон бўлаётгани йўқ. Буни ҳамма бирдек тушуниши лозим. Ишни йўлга қўйиб олсак, босқичма-босқич академияларимизни ривожлантириб бораверамиз. Агар мамлакат футболи ўсишини барчамиз истаётган бўлсак, унда бир ёқадан бош чиқаришимиз яхши. Яъни, биздан ташқари мустақил кузатувчилар, айниқса, ОАВ ҳам имтиҳонларга бемалол ташриф буюриши мумкин. Биз уларнинг ёрдамларига суянамиз ва улар сўраган ҳар қандай маълумотни тақдим этишга тайёрмиз”,  — деди Умид Аҳмаджонов.
 
Фарзандини етук футболчи қилиш истагидаги ота-оналар ҳам, имтиҳонларда бевосита иштирок этаётган мураббийлар ҳам бир жиҳатни яхшилаб тушуниши олиши лозим. Футбол академиясига қабул қилинаётган бола устидан пора ёки таниш-билишчиликнинг бўлиши мантиққа умуман зид. Боиси, академияга фаолиятини давом эттириш бахтига мушарраф бўлган бола, келаси йил ўз ўрнини бой бериб қўйиши ҳам мумкин. ЎФА комиссияси бу борада йиллик мажбурият ишлаб чиққан бўлиб, футболчи йил давомида қанчалик ўсаётгани борасида тестдан ўтказиб борилади. Йил якунида белгилаб берилган кўникмаларни эгаллай олмаган болага жавоб берилади. Унинг ўрнида академияга дастлабки йили кира олмаган бўлса-да, ўсишда давом этаётган бошқа ўсмир жалб қилинади.
 
Шунингдек, мураббийларда ҳам худди шундай мажбурият бўлади. Яъни, тарбияланувчиларининг аксар қисми берилган вазифаларни ўзлаштира олмай, академия билан хайрлашган мутахассисларга ҳам жавоб берилади. Бу талаб ўз навбатида мураббийларни енг шимариб ишлашга мажбур қилади, улар ўртасидаги рақобатни оширади. Шунингдек, академия мураббийлари имтиҳонда фақат ва фақат энг кучлиларни олишга ҳаракат қиладики (таниш-билишни эмас), зеро кейинги 1 йил давомида унинг тарбияланувчилари белгиланган талаб даражасида ишлашга қийналмаслиги керак. Йўқса, ўзи ҳам ишидан айрилиши мумкин.
 
“Қайсидир академияда порахўрлик ёки шунга ўхшаш бирорта иллатни пайқасак, бундай хатога йўл қўйганларни футболга умуман яқинлашмайдиган қиламиз. Фақатгина футбол билан чекланмай, ўша инсонларни тегишли органларга топширамиз. Тоза футбол истасак, олдин болалар футболига софлик олиб киришимиз шарт. Болалар футболи иллатлардан ҳоли бўлиши учун ҳаммамиз масъулмиз”, — деди Умид Аҳмаджонов ЎФА комиссияси билан учрашувда.  
 
Академияга футболчилар ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг имзоси билан қабул қилинади. Имтиҳонлар юзасидан эътирози борлар имтиҳонлар якунидан кейинги 10 кун давомида апелляция бериши мумкин. Бундай ҳолатда ўсмирни алоҳида комиссия назоратдан ўтказади. Бу борадаги бошқа янгиликлар ҳар куни ЎФА матбуот хизмати томонидан бериб борилади.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика