UZ

Сўнгги янгиликлар

10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  2 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  4 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  9 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  24 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  11 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  44 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  81 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  133 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1047

Одил Ҳамробеков шифокорлар тавсиясига кўра клуб ихтиёрига юборилди Янгиликлар

Одил Ҳамробеков шифокорлар тавсиясига кўра клуб ихтиёрига юборилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Таиландга қарши ўртоқлик ўйини ҳамда Эронга қарши ЖЧ–2018 саралаш учрашувига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Тайёргарлик жараёни доирасида “Насаф” жамоасидан термага чақирилган Одил Ҳамробековга дам беришга қарор қилинди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси қошидаги тиббиёт марказида текширувдан ўтган футболчига шифокорлар дам олишни тавсия қилди. Шу муносабат билан ярим ҳимоячи клуб ихтиёрига юборилди. 

Японияда тўп сураётган Фозил Мусаев ва Қозоғистонда ўйнаётган Александр Гейнрих бугун, 3 июнь куни Тошкентга етиб келади. Хитой чемпионатида ҳаракат қилаётган Одил Аҳмедов эртага, 4 июнь куни терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилади. Шу билан терма жамоага чақирилган барча футболчилар жам бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 июнь куни Тошкентда Таиландга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Беллашув “Бунёдкор” стадионида соат 20:00 да бошланиши режалаштирилган. Эронга қарши учрашув эса 12 июнь куни Теҳрондаги “Озоди” стадионида Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланади.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика