UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  0 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  2 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  3 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  17 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  4 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  5 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  3 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  7 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  20

Одил Ҳамробеков: "Бунёдкор" қайси ўринни эгаллайди? Жадвалга кузда қараймиз" Янгиликлар

Одил Ҳамробеков: "Бунёдкор" қайси ўринни эгаллайди? Жадвалга кузда қараймиз"

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Суперлиганинг дастлабки турида ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилди (2:2).

Дарвозаларга 4 та гол урилган учрашувда "қалдирғочлар" сафида энг яхши футболчи бўлган Одил Ҳамробеков ўйиндан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Мавсумнинг биринчи тури учун қизиқарли ўйин бўлди деб ўйлайман. Ўйин темпи, руҳи, голлар мухлисларни зериктириб қўйгани йўқ. Икки жамоа ҳам чиройли ўйин кўрсатди. Ҳисобда олдинда боришимизга қарамай ўйинни ташлаб юбормадик. Натижа ўйинга яраша кўриниш олди",- дейди Одил Ҳамробеков. 

- "Бунёдкор" учрашувнинг барча қисмларида барқарор ўйин кўрсатди. Бу кўпроқ нима билан боғлиқ?

-Стартда бир хил темпни ушлаш қийин албатта. Лекин Туркиядаги йиғинларда жисмоний ҳолатимизга кўпроқ эътибор бердик ва шунинг эвазига бу ўйинда икки таймда ритмни ушлай олдик.

- Кучли рақиб фонида "қалдирғочлар" яхши ўйин кўрсатди ва устунлик қилди. Жамоа турнир жадвалида қайси ўринларни эгаллайди?

- Ҳар бир жамоа майдонга ғалаба учун чиқади. Чемпионат якунига етганидан сўнг кузда жадвалга қараймиз. Имкон қадар юқори ўринларга курашамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика