

Учрашувнинг 14-дақиқасида Аҳмедовнинг ўрнига Юрий Газинский туширилганди.
Одил Аҳмедовнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади. Мураббийлар ярим ҳимоячининг оёқ пайлари чўзилиб кетишини олдини олиш мақсадида уни алмаштиришни маъқул кўришган. Бу ҳақда футболчининг ўзи сайтимизга маълум қилди.



