UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  8 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  0 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  9 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  15 07:22Бугун ФИНАЛ  12 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  20 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  11

Одил Аҳмедов: "Ўзбекистон нима учун ҳамма шароитлари ва ажойиб майдони бор "Пахтакор" стадионида ўйнамайди, тушунмайман" Янгиликлар

Одил Аҳмедов: "Ўзбекистон нима учун ҳамма шароитлари ва ажойиб майдони бор "Пахтакор" стадионида ўйнамайди, тушунмайман"

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Қатарни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувдан сўнг терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедовни суҳбатга чорладик.

"Ғалаба қозонамиз деб майдонга чиққан эдик. Биринчи бўлимда бироз эҳтиёткор бўлиб ҳаракат қилдик ва ҳимояга эътибор қаратдик. Иккинчи бўлимда эса Қатар ҳам ҳудди биз каби олдинга ўтди ва айни шу сабаб биз учун ҳужумда зоналар пайдо бўлди", - дея Аҳмедов ўйинга умумий фикрини билдирди.

- Бугун ҳам КХДРга қарши бўлгани каби майдон чими эркин ҳаракат қилишга ҳалал берди, бу борада нима дея оласиз?
- Ҳа, бу нарса таъсир ўтказади. Ташқаридан унчалик билинмаслиги мумкин, лекин майдонга тушиб ўйнаб кўрган одамга бу нарса дарҳол билинади. Ҳар бир жамоа қайси майдонда ўйнашини танлаши керак. Бу Ўзбекистон миллий терма жамоаси-ку ахир. Нима учун ҳамма шароитлари ва ажойиб майдони бор "Пахтакор" стадионида ўйналмайди, очиғи, тушунмайман. Бу ерда чим яхши эмас.


- Шунга қарамай, бугун самарадорлик кўрсатдингиз.
- Бу футбол, унда доим гол ураман ёки голли пас бераман деб майдонга чиқамиз. Аллохга шукр, бугун ўйиним қовушди ва гол уриб, ҳам голли пас бердим.

- Эктор Купер айни пайтда ҳимояни тартибга келтириб олишга кўпроқ урғу бермоқда. Бош мураббий танлаган тактика ва услуб ўйинчи ва жамоа сардори сифатида сизга маъқул келаяптими?
- Мураббий қандай тактика танлашидан қатъи назар жамоа учун энг керакли нарса - натижа. Танланган услуб натижа берса, демак биз тўғри йўлда бўламиз.

- Мураббий сиз билан сардор сифатида жамоанинг келажакдаги ҳаракатлари ҳақида юзма-юз гаплашдими?
- Бундай мавзуда гаплашганимиз йўқ.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Рейтинг: +59   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика