UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  3 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  5 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  6 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  2 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  8 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  8 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  12 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  19 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  7 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  4

Одил Аҳмедов: "Мен қарзимни узмай қўймайман" Янгиликлар

Одил Аҳмедов: "Мен қарзимни узмай қўймайман"

Теглар :  Одил Аҳмедов
Наманган вилоятида ўз фаолиятини бошлаш арафасида турган "Одил Аҳмедов" футбол академияси ҳақида хабар бердик.

Жароҳат туфайли Тошкентда ушланиб қолган Одил Аҳмедов кеча клуби сафидаги ўйинни ўтказиб юборди. Хитойга кетишидан олдин бугун футболчи билан қисқача суҳбатлашдик. Суҳбат асосан, Аҳмедовнинг водий учун очаётган академияси ҳақида бўлди.

"Эрондан қайтгач бурнимни операция қилдирдим. Шунинг учун ҳам Хитой чемпионатида тур ўйинини ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Анчадан бери қийнаб келаётган муаммодан холис бўлганим яхши бўлди. Ҳозир ҳолатим анча яхши", - дея гап бошлади Аҳмедов.

- Одил, бугун Наманган вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда фаолият бошлаш арафасида турган академиянгиз ҳақида ўқиб хурсанд бўлдик, шу ҳақда батафсил ахборот берсангиз...
- Водий футболи тарбияланувчиси ва Наманган фарзанди сифатида водийлик истеъдодларга имкон беришни вазифам деб билдим. Бу лойиҳани биринчи бўлиб Наманганда бошлаймиз. Кейин қизиқиш бўлса, водийнинг бошқа вилоятларида ҳам уни амалга оширамиз. Ниятимиз, водий фарзандларини узоқларда сарсон бўлишининг олдини олиб, пойтахтдаги савияни водийга олиб кириш. Лойиҳамизни қўллаб-қувватлаётгани учун, вилоятимиз ҳокими Хайрулло Ҳайитбоевичга раҳмат айтиб ўтиш бурчим. У кишининг қўллаб-қувватлаши натижасида шаҳримиздаги спорт коллежи футбол бўлимида катта иш бошлаш арафасида турибмиз", - дейди Одил Аҳмедов.

- Танлов ҳайъат аъзолари қаторида кимларни кўрамиз, умуман танловни адолатли бўлиши йўлида қандай ишлар амалга оширилади?

- Бу лойиҳани амалга оширишдан мақсад даромад кўриш эмас, шундай экан, у ерда энг зўрлар жамланиши керак. Болалар футболида ўз ўрнига эга мутахассислардан Дилшод Нуралиев, бугунги кунда МТЖда фаолият олиб бораётган сербиялик мутахассис Деян Журжевич ва водийдаги мутахассисларни жалб этамиз. Ҳеч қандай таниш-билишга ўрин қолдирмаймиз. Ҳужумчиларга баҳо беришда Анвар Солиевнинг маҳорати ҳам асқотади.


- Энг яхшиларни йиғиш бу битта масала, уларни юқори савияга олиб чиқиш бўйича қандай режаларингиз бор?
- Барчангизга маълум, Россияда "Краснодар" клубида фаолият олиб бордим. Айни пайтда бу жамоанинг академияси Европадаги энг яхшилардан бири. Улар билан албатта ҳамкорликни йўлга қўямиз. 13 ёшгача "Odil Junior" филиаллари орқали футболчиларни тоблаб борамиз. Шундан кейин у ердаги энг яхшиларни водийдаги коллежларга жойлаб, назорат қиламиз. Асосий мақсад мураббийларнинг малакасини юқори чўққига олиб чиқиш. Спорт инвентарлари ҳам замонавий бўлиши керак ва энг муҳими Республика бўйлаб ўтказиладиган мусобақаларда доимий иштирок этишни таъминлашимиз керак. Бу борада ўз ҳиссамни албатта қўшаман. Водий лигасини тузиш орқали, катта марраларни забт этамиз. Яна бир нарсани қўшимча қилмоқчиман, биз янги иш бошлаяпмиз. Ота-оналар ўз фарзандларини бизга ишониб топширсалар, 4-5 йил ичида натижа беришни бошлаймиз. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси орқали насиб қилса миллий терма жамоагача йўлни босиб ўтамиз.

- Водий клубларининг бугунги ҳолати ҳақида нима дейсиз?

- Авваллари водийнинг барча жамоаларида маҳаллий футболчилар фаолият олиб борарди. Улар биз учун ҳақиқий юлдуз саналарди. Ҳозир водий клубларида маҳаллий футболчилар жуда камайиб кетди. Табиийки пул билан муаммо бўладиган бўлса, улар жамоани тарк этадилар. Бу футболнинг ёзилмаган қонуни. Водийлик футболчиларни тоблаш орқали, уларга ўз вилоятларига бўлган ҳурматни уйғотамиз ва қийин паллада ҳам ўз жамоаларига содиқ қолишларини ўргатамиз. "Кетсанг, четга кет!" шиори остида фаолият олиб борамиз.

- Бугунги болалар футболи ҳақида нима дейсиз?

- Яқинда Тўрақўрғондаги "Odil Junior" мактабига "JFL Tashkent" билан ҳамкорликда испаниялик мутахассис Кико Зунига ташриф буюрди. У ўзбекистонлик футболчиларнинг маҳоратини кўриб лол бўлганини айтиб ўтди. Бу ҳам бизга яна бир бор лойиҳамизга жиддий эътибор қилишга ундади. Ниятим, водийнинг барча туманларида "Odil Junior"нинг филиалини ташкил қилиб, у ердан энг яхшиларни ҳудудлар бўйича жамлаш. Бизда ҳамиша яхши болалар бўлган. Уларни авайлаб ўстиришимиз керак. Ҳар бир туманда ўз филиалимизга эга бўлганимиздан сўнг мен водий лигаси дастури устида ишлайман. Энг катта лойиҳамиз мана шу бўлиши керак. Унга қадар ҳокимият томонидан ажратилаётган ҳудудда "Odil Junior" учун махсус арена қуриш ниятидаман.

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақида нима дейсиз...

- Терма жамоаси сафида Сиз учун майдонга тушаётган футболчилар жуда кўп. Улар тиним билмай машғулот қилишади. Илтимос, бизни қўллаб-қувватланг! Лекин мен тўхтамайман, ўзим чиқа олмасам ҳам, шу ёшлар билан жаҳон чемпионатига чиқамиз. Мен Ўзбекистон олдидаги қарзимни узмасдан қўймайман.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг: +73   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика