Одил Аҳмедов: "Ҳар бир ўйинга ғалаба учун чиқамиз"

Aziz Tukhtamuradov
4 сен 2015, 15:06
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Яманга қарши ўйиндан сўнг саволларимизга жавоб қайтарди.

"Ўйин қийин бўлишини билардик. Ҳозир Осиёда барча футбол ўйнашни билади. Барибир рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлгани йўқ. Лекин, энг асосийси 3 очкога эга бўлдик. Гол киритишга яна имкониятлар бўлди. Бироқ, улардан фойдалана олмадик.

Янги бош мураббий ҳаракат қилмоқда. Унинг олдига албатта жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилган. Шуни билган ҳолда қолган йигитлар ҳам ҳаракат қилмоқдалар.  Шу сабабли, ҳар бир ўйинга ғалаба қозониш учун чиқамиз", - дейди "Краснодар" футболчиси Одил Ахмедов.


Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›