Одил Аҳмедов - 24-тур рамзий терма жамоасида

Narzulla Saydullayev
8 апр 2014, 11:17
Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов Россия премьер-лигасининг 24-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди.
football.kulichki.net сайти талқинига кўра Одил Аҳмедов турнинг энг яхшилари қаторида зикр этилди.

Дарвозабон: Александр Беленов ("Кубань")
Ҳимоячилар: Владимир Хозин ("Урал"), Баштуш ("Ростов"), Василий Березуцкий (ЦСКА)
Ярим ҳимоячилар: Зоран Тошич (ЦСКА), Александр Алиев ("Анжи"), Майкон ("Локомотив"), Одил Аҳмедов ("Анжи")
Ҳужумчи: Халк ("Зенит"), Соломон Рондон ("Зенит"), Александр Бухаров ("Анжи")

football.kulichki.net сайти ҳамюртимиз ҳақида шундай ёзади: Одил Аҳмедов («Анжи»). Махачқалъа клубининг энг керакли футболчиси, бир қатор таклифларга қарамай клуб уни ҳеч қаерга қўйиб юбормади. «Динамо»га қарши баҳсда у юқори даражада ўйнай олди. Одил рақиб ҳужумларини тўхтатиш ва ҳужумларни бошлашда фаол бўлди. Узоқ масофалардан Габуловни безовта қилиб турди. Бундан ташқари учрашув охирида Гажиевга голли пас оширди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia