Одемвингенинг аниқ зарбаси Нигерияга ғалаба келтирди
22 июн 2014 05:17
Янгиликлар
Одемвингенинг аниқ зарбаси Нигерияга ғалаба келтирди
Жаҳон чемпионати "F" гуруҳи гуруҳи вакиллари Нигерия ҳамда Босния ва Герцеговина жамоалари ўртасида кечган баҳс ҳар иккала терма жамоа учун ҳал қилувчи беллашув мақомига эга эди.
Мағлубиятга учраган жамоа мундиалдаги иштирокини эрта якунлаши ойдинлашиб қоларди, аксинча ғалаба қозонган жамоа эса кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб қоларди.
Ҳужумкор руҳда бошланган ушбу ўйин ҳар иккила жамоаларнинг ғалабага чанқоқлиги кучли эканлигини англатиб турарди. Навбатма-навбат ҳужум ташкил этишдан чарчамаган бу икки жамоа вазиятлардан фойдаланишда бироз оқсашди.
Учрашувнинг 29-дақиқасига келиб Нигериянинг ташкил этган ҳужуми самаралари якунланди. Эменике рақибидан ўтиб кетиб, жарима майдонча ичида ўз имкониятини пойлаб турган Питер Одемвингега тўпни ташлади. Олмалиқда туғилган ушбу ҳужумчи ўзининг аниқ зарбаси билан ўйиндаги ҳисобни очди, 1:0.
Питер Одемвинге томонидан киритилган ушбу гол якунда ягоналигича қолди ва ҳисоб ўзгармади.
Иккинчи бўлимда Нигерияда ҳам, Боснияда ҳам бир қатор вазиятлар юзага келди. Аммо яратилган имкониятлардан фойдалана билишмади.
Питер Одемвингенинг ягона голи Нигерияга ушбу мундиалдаги илк ғалабани тақдим этди.
ЖЧ-2014. "F" гуруҳи, 2-тур.
Нигерия - Босния ва Герцеговина 1:0
Гол: Одемвинге (29)
Нигерия: Энеама, Йобо, Амброуз, Муса (Амеоби, 65), Одемвинге,Эминике, Микел, Ошанива, Онази, Бабатунде (Узоенйи, 75), Омероу.
Босния ва Герцеговина:
Бегович, Спахич, Бесич, Пьянич, Мисимович, Жеко, Муйжа, Суньич, Лулич
(Салихович, 58), Медудянин (Сусич, 64), Хайрович (Ибишевич, 57).
Огоҳлантиришлар: Медунянин (6), Микел (82).
Шаҳбоз Беғамов.
Фикрлар