UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32Эрон нашрлари Машарипов жароҳати жиддий деб ёзишмоқда. Футболчи бу саволга ўзи жавоб берди  0 23:24"Милан" ва "Ал Ҳилол" қизиқаётган Нуньес мавсумолди ўйинларида 5 та гол урди, у ўтган мавсум АПЛда шундай натижа қайд этган эди  0 23:04Ўртоқлик ўйини. "Ливерпуль" Ла Лига жамоасини таслим қилди, мухлислар 20-дақиқада Жота хотирасига бир дақиқа қарсак чалишди  0 22:15Шешко МЮга ўтишни хоҳлаяпти, аммо "Ньюкасл" вариантига ҳам қарши эмас  0 21:31Лука Модрич: "Мен 13 йилни дунёнинг энг буюк клубида ўтказдим, энди эса ўтмишда ҳозирги "Реал" даражадаси бўлган клубга келдим"  4 20:48"Ал Насср" Роналду орқали МЮ собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 19:59Миш-мишларга чек қўйилди: Лунин Мадридда қолади  0 19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  4 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  6 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  2 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   8 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  9 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  3 17:24Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади  9

ОЧЛда бу сафар уялиб қолмайлик. 1-қисм Янгиликлар

ОЧЛда бу сафар уялиб қолмайлик. 1-қисм

Теглар :  ПахтакорОЧЛ
Ҳадемай янги футбол мавсуми ҳам бошланиб қолади.


Олий лига жамоалари аллақачон янги мавсумга ҳозирлик кўришни бошлаб юборишган. Ўзбекистонда ҳам трансфер ойнаси очилганига анча бўлиб қолди. Жамоаларимиз имкон қадар ўз таркибларини кучайтиришни мақсад қилиб, шунга монанд ҳаракат қилишмоқда.

Бизни кўпроқ ОЧЛда иштирок этадиган жамоаларимизнинг трансфер сиёсати, уларнинг қай даражада тайёргарлик кўраётгани қизиқтирмоқда. Чунки айнан уларнинг ОЧЛдаги иштироки биз учун жуда муҳим ҳисобланади.


Демак Ўзбекистон чемпиони - "Пахтакор"дан бошлаймиз.

Мамлакатимиз чемпиони "Пахтакор" жамоаси ҳозирча катта шов-шувли трансферга қўл урганича йўқ. Жамоани кучайтириб юбора оладиган футболчи сафни тўлдирмаган. Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги "шерлар" айни пайтда БААда йиғин ўтказишмоқда. Айнан ўша ерда жамоа кўригида бир қатор янги футболчилар пайдо тахмин қилинмоқда. Ишонамизки, йиғинда Ўзбекистон чемпиони Қозоғистон биринчи лигаси юлдузларига эътибор қаратмай, имкон қадар кучли, тажрибали футболчиларни излашади. Галим Берсугуров каби футболчининг "Пахтакор"га нимадир бера олишига шахсан мен ишонмайман. Умуман бу каби футболчилар Ўзбекистон чемпиони таркибида пайдо бўлишлари улар учун фойдадир, аммо биз учун эмас.

Янги мавсум олдидан "Пахтакор"нинг ҳақиқий етакчиси Кахи Махарадзе тарк этди. Шунингдек, ҳимоя қўрғони вакили Егорь Кримец "шерлар" билан хайрлашди ва ижара асосида "Бейжинг Гоан"га йўл олди. Буни албатта "Пахтакор" учун жуда катта йўқотиш дейиш мумкин. "Пахтакор" ҳужумчиси Баҳодир Пардаев ҳам "шерлар" билан қолгиси келмади. Клуб кетган футболчиларни ўрнини муносиб ижрочилар билан тўлдира оладими? Бу ҳозирча қоронғу.


Жамоага шу кунга қадар келган янги футболчилар хусусида тўхталадиган бўлсак, "Шўртан"дан ҳужумчи Суҳроб Бердиев "шерлар" сафига келиб қўшилди. "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Азим Аҳмедов янги мавсумдан бошлаб "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилиши ойдинлашди. Азим Аҳмедов катта эҳтимол билан Кахи Махарадзе ўрнини қоплаш учун келган бўлса, Суҳроб Бердиев ҳужум чизиғида рақобатни ошириши мақсадида жамоага олиб келинди. Ўтган мавсумни ижара асосида "Қизилқум"да ўтказган Наврўз Алимов ҳам "Пахтакор" билан БААда шуғулланмоқда. Ушбу ҳужумчи янги мавсум олдидан яна бирорта жамоага ижарага бериб юборилса ажаб эмас. "Бухоро"дан келган Акобир Тўраев фаолиятини тугатган Анвар Солиевни ўрнига жамоага таклиф этилган бўлиши мумкин.


Йўқотишлар ўрнига келган футболчиларга эътибор қаратадиган бўлсак, тарози палласини жамоадан кетган футболчиларнинг оғирлиги босиб қолиши аниқ. "Пахтакор"га келган янгилар чемпионатимизда ўрта даражадаги футболчилар ҳисобланишади.
Ишонамизки, "шерлар" селекция ишларини ҳали давом эттиришади ва жамоага керакли бўлган маҳоратли футболчиларни жалб этишади. Ваҳоланки ҳозирги таркиб билан ОЧЛда бир каромат кўрсатиш бу жуда қийин масала. "Пахтакор" жамоаси бу мусобақада Ўзбекистон чемпиони сифатида иштирок этади ва биз "шерлар"дан муносиб ўйин ва камида гуруҳ босқичидан ўтишларини кутиб қоламиз. Бунга ҳаққимиз бор.
Бунинг учун эса жамоа аввало ҳозирги таркибида қолган бошқа етакчиларни олиб қолиши ва кучайиши лозим бўлган чизиқларни эса кучли, ОЧЛ даражасига мос тушадиган футболчилар билан тўлдириши зарур.


Жамоа тўпурари Игорь Сергеевнинг тақдири ҳали очиқлигича қолмоқда. Агарда Сергеевга хориждан яхшигина таклиф тушадиган бўлса, унда клуб раҳбарияти Игорни ортиқча ушлаб ўтирмаслиги аниқ. Шу боисдан клуб унга ҳам муносиб захирани тайёрлаб қўйиши лозим бўлади.

Ҳали Кримецнинг ўрнини тажрибали ҳимоячи билан ёпиш керак. Умуман жамоа селекционерларига осон бўлмаслиги табиий. Айни пайтда "Пахтакор" ҳар бир чизиқ бўйича камида биттадан кучли футболчи муҳтож.

Рости, бу йилги "Пахтакор"нинг шашти у қадар баланд эмасдек гуё.

Умид қиламизки, тез орада "Пахтакор" раҳбарияти жамоа таркибини кучайтириш ишларини тезлаштириб, ОЧЛга муносиб равишда тайёргарлик кўришади. Ўтган йилги хатоларни такрорлаш эмас, тузатиш керак.


Шаҳбоз Беғамов  

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика