

Унга кўра, турнир марказлашган ҳолда сентябрь ойидан давом эттирилиши мумкин. Яъни, бир мамлакат мезбон сифатида танлаб олинади.
1/8 финалдан бошлаб, финалга қадар бўлган даврда ютқазган жамоалар чиқиб кетадиган раундлар ҳам марказлаштирилиши кутилмоқда.
Бу ОФКга вақтни тежашда катта ёрдам беради ва ғолиб жамоанинг клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашишига ҳам имконият яратади.
Ўйинлар сони камайиб кетиши аниқ, бироқ ҳозирда ОФК кўп нарсаларни йўқотишни истамаяпти.



