UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  0 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   2 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  168 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  54 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  9 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

ОЧЛ. "Пахтакор" ОЧЛни мағлубият билан бошлади Янгиликлар

ОЧЛ. "Пахтакор" ОЧЛни мағлубият билан бошлади

Осиё Чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Сепахон" учрашуви бўлиб ўтди.


"Пахтакор" — "Сепахон" 1:3 (ТУГАДИ)

Бош ҳакам: Адҳам Муҳаммад Махадмех (Иордания)

Қанот ҳакамлари: Аҳмад Муаннис Алроалли, Муҳаммад Мустафо Алкалаф (иккиси – Иордания)

Тўртинчи ҳакам: Муҳаммад Ҳасан Махмуд Арафа (Иордания)

22.15, "Қирол Абдулла" стадиони 

Гол: Драган Черан 28, 1:0, Шаҳриёр Муғанлу 49, 1:1, Шаҳриёр Муғанлу, 55 1:2, Сайид Хусайни 70, 1:3

"Пахтакор": 33.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Алексей Ларин, 21.Камен Хаджиев, 34.Фарруҳ Сайфиев, 7.Одилжон Ҳамробеков (28.Диёр Холматов, 87)27.Сардор Собирхўжаев, 6.Икром Алибоев ( 11.Сардор Рашидов, 65), 8.Азизбек Турғунбоев ( 77.Миржаҳон Мираҳмадов, 76), 18.Ҳожимат Эркинов, 10.Драган Черан

Захира: 35.Санжар Қувватов, 23.Шерзод Аъзамов, 29.Жасурбек Ёқубов, 88.Шаҳзод Азмиддинов, 16.Руслан Розиев, 42.Аббосбек Файзуллаев, 46.Шахриёр Жабборов,

"Сепахон": 45.Рашид Мазаҳири, 2.Муҳаммад Нежад, 11.Даниал Эсмаилифар, 19.Омид Нор Акфан, 30.Георгий Гвелесиани, 21Саид Муҳаммад Карими, 73.Суруш Рафеи (6.Масуд Рики, 76), 7.Саид Ҳуссайни (77.Ризо Мирзаеи, 90), 10.Фаршод Аҳмадзода (17.Жалолиддин Али Муҳаммади, 87), 9.Сажад Шаҳбоззода (20.Милод Жаҳони, 87), 70.Шаҳриёр Мўғанлу

Захира: 1.Кристофер Кнетт, 5.Иззат Пургаз, 14.Аря Юсефи, 66.Муҳаммад Риза Меҳдизода,  23.Амирмуҳаммад Бадили, 80.Ясин Салмони

Огоҳлантириш: Шаҳриёр Могханло ("Сепахон") 25, Суруш Рафеи ("Сепахон") 33, Саид Муҳаммад Карими ("Сепахон") 34, Камен Хажиев ("Пахтакор") 64


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ



Учрашув якунланди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90. ЎЗГАРИШ. "Сепахон", Саид Ҳуссайни ўрнига Ризо Мирзаеи тушди. 

87. ЎЗГАРИШ. "Сепахон", Фаршод Аҳмадзода ўрнига Жалолиддин Али Муҳаммади, Сажад Шаҳбоззода ўрнига Милод Жаҳони тушди. 

87. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Одил Ҳамробеков ўрнига Диёр Ҳолматов тушди. 

83. ЗАРБАААААААА. УХХХ. Драган Чераннинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди. 

76. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Азиз Турғунбоев ўрнига Миржаҳон Мираҳмадов тушди. 

76. ЎЗГАРИШ. "Сепахон", Суруш Рафеи ўрнига Масуд Рики тушди. 

70. ГОЛ. "Сепахон" иккинчи бўлимда "Пахтакор" ҳимоясини бузиб ташламоқда. Саид Хусайни жарима майдончаси чизиғига яқин жойда дарвозанинг нариги бурчагини аниқ нишонга олди. Афсус!

65. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Икром Алибоев ўрнига Сардор Рашидов тушди. 

64. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Пахтакор", Камен Хажиев. 

55. ГОЛ. Яна ўша Шаҳриёр Муғанлу. Ҳимоядаги хатодан у фойдаланиб кетди. Муғанлудан дубль.

49. ГОЛ. "Сепахон" ҳисобни тенглаштирди. Бурчакдан узатиб берилган тўпни Шаҳриёр Муғанлу дарвозага аниқ йўллади. Ҳимоячилар уни эътиборсиз қолдиришганди. 

46. "Сепахон" иккинчи таймни ҳужумлар билан бошлади. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 


43. СУЮНООООООООВ. СЕЕЕЕЕЙВ. УХХХХХХ. Саид Ҳуссайнининг яқин масофадан тепган тўпини Суюнов қайтарди. Суюнов ўз вақтида тўп чиқиб келиб реакция кўрсатди. 

37. "Сепахон" футболчиси Шаҳриёр Муғанлу зарбаси дарвозанинг тепасидан ўтиб кетди. 

37. ЗАРБААААААААА. Азиз Турғунбоев рақиб дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Бироз ноаниқ.

34. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сепахон" футболчилари қўпол ўйнашга ўтди. Навбат Саид Муҳаммад Каримига. У ҳам сариқ карточка билан сийланди. 

33. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сепахон" футболчиси Суруш Рафеига сариқ карточка кўрсатилди. 

31.  "Сепахон" босимни оширди. Фаршод Аҳмадзоданинг зарбаси кучли чиқди. Тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 


28. ГОООООООООООООООЛ, ЧЕРАААААААААААААН. ЯШАВООООООООР. БЎЛАР ЭКАНКУУУУУУУУУ Хожимат Эркиновнинг қойилмақом узатмасини Драган Черан дарвозага яқин ҳудудда қабул қилиб олиб гол урди. Хожимат Эркинов мазкур голда катта ҳажмдаги ишни бажариб берди. 

25. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сепахон", Шаҳриёр Могханло ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

24. ЗАРБАААААААААА. УХХХХХ. "Сепахон" футболчисининг хавфли зарбасини Элдор Суюнов қайтарди. 

10. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯТ. "Сепахон" футболчиси Фаршод Аҳмадзоданинг зарбаси жуда хавфли чиқди. Марказий ҳимоячилар футболчига эркин ҳаракат қилишига йўл қўйиб беришди. 

Илк дақиқалардан жамоалар курашга киришишди. 

Ўйин бошланди.

-  Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

Рейтинг: +47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика