UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  3 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  4 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  3 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  7 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  5 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  13 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0

ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида саккизта гол урилди Янгиликлар

ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида саккизта гол урилди

Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашуви бўлиб ўтди.


Баҳс тафсилотларини сайтимизнинг махсус бўлими МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ орқали кузатиб бориш мумкин бўлди.

17-дақиқада Абдулмажид Ал Суват "Локомотив"нинг деярли барча футболчиларини алдаб ўтиб гол урди - 0:1. Орадан икки дақиқа ўтиб Марат Бикмаев бурчак тўпидан сўнг гол урди - 1:1.

32-дақиқада Машарипов ишлаган пенальтини Марат Бикмаев аниқ амалга оширди - 2:1. Иккинчи тайм бошида Ўнг қанотдан Диёр Туроповнинг узатган тўпини яна ўша Марат Бикмаев дарвозага йўллади - 3:1.

67-дақиқада Жиҳод Ал Ҳуссайн жарима майдонимиз ичидаги пала партишликдан сўнг ҳисобни қисқартирди - 3:2. Орадан 4 дақиқа ўтгач Алассан НДиайе ҳисобни тенглаштирди - 3:3.

81-дақиқада Жарима майдонига ёриб кирган Машарипов ўнг оёқда дарвозанинг яқин пастки бурчагини аниқ нишонга олди 4:3. Ҳакам томонидан қўшилган дақиқаларда жаримадан узатилган тўпни Мачадо боши билан дарвозага йўллади - 4:4. 



"А" гуруҳи. 5-тур
"ЛОКОМОТИВ" - "АЛ ТААВОН" 4:4

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Бош ҳакам: Абдулраҳмон Иброҳим Ал Жассим (Қатар)
Қанот ҳакамлари: Толиб Салим Ал Марри (Қатар), Сауд Аҳмад Алмақалеҳ (Қатар)
Захира ҳаками: Сауд Али Ал Адба (Қатар)
Назоратчи: Али Ҳамад Ал Бадвави (БАА)
Комиссар: Ричард Дел Фонсо (Филиппин)

Голлар: Абдулмажид Ал Суват 17, - 0:1. Марат Бикмаев 19, - 1:1. Марат Бикмаев 32 пенальти, - 2:1. Марат Бикмаев 48, - 3:1. Жиҳод Ал Ҳуссайн 65, - 3:2. Алассан НДиайе 69, - 3:3. Жалолиддин Машарипов 81, - 4:3. Мачадо 90+1, - 4:4.

Амалга оширилмаган пенальти: Мачадо 37 (дарвозабон)

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобурбек Юлдашов, 5.Кахи Махарадзе, 9.Икромжон Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев (22.Муродбек Бобожонов, 85),  18.Тимур Кападзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 33.Олег Зотеев, 77.Диёржон Туропов (29.Қувондиқ Рўзиев, 67), 99.Жалолиддин Машарипов.

Захира: 12.Маъмур Икромов, 11.Садриддин Абдуллаев, 17.Салим Мустафоев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев,

"Ал Таавон": 22.Фаҳад Ал Шаммари, 3.Абдуллоҳ Кано, 4.Рикардо Мачадо,  10.Жиҳод Ал Ҳуссайн, 14.Муҳаммад Абусабан (6.Абдулраҳмон Ал Барака, 46), 16.Наиф Муса, 17.Маҳмуд Муаз, 19.Алассан НДиайе, 27. Саид Ал Досари 29.Лусиан Санмартэн (70.Муҳаммад Ал Саиари, 62), 80.Абдулмажид Ал Суват.

Захира: 23.Султон Ал Гамди, 11.Сақр Отайф, 18.Мидо, 28.Абдуллоҳ Ал Шаммари, 37.Абдуллоҳ Ал Шаммари, .

Огоҳлантиришлар: Наиф Муса 7, Марат Бикмаев 40.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика