UZ

Сўнгги янгиликлар

10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  1 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  3 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  0 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  2 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  4 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  35 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  3 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  10 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  2 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1

ОЧЛ. Жезуалду Феррейра: "Таркибимизда жиддий йўқотиш бор" Янгиликлар

ОЧЛ. Жезуалду Феррейра: "Таркибимизда жиддий йўқотиш бор"

Бугун ОЧЛ 4-тури доирасида "Насаф" жамоаси "Ал Садд" меҳмони бўлади.

Кеча ана шу учрашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбон жамоа устози Жезуалду Феррейра ва 11-рақамдаги ҳужумчи Бағдод Баунеджахлар иштирок этишди.

Жезуалду Феррейра: "Эртага бизни қийин ўйин кутиб турибди. Ўзбекистондаги ўйиндан сўнг “Умм Салал”га қарши қийин учрашув ўтказдик. Ички чемпионатимизда бизга нисбатан кучли босим бор. Эртага бўладиган ўйинда “Умм Салал”га қарши учрашувда майдонга тушмаган футболчилар хизматидан фойдаланмоқчимиз. “Насаф”ни мағлуб этишимиз учун бор кучимизни ишга соламиз.

Футболда ғалаба ёки мағлубият ҳақида олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Албатта эртага ғалаба учун ўйнаймиз. Бу ўйин Қаршидаги ўйиндан тубдан фарқ қилади. Бу ўйинда бизни имконимиз кўпроқ, биз мухлисларимиз кўз ўнгида ўйнаймиз. Такрор айтаман бизга мухлисларнинг мадади жуда зарур. Хави эртага майдонга тушиши мумкин. Аммо бу ҳақда аниқ айта олмайман. Афсуски, шуни аниқ айтаман, эртага бизга эронлик легионеримиз ёрдам бера олмайди. Бу биз учун катта йўқотиш".



Бағдод Баунеджах: "Эртага бўладиган ўйин ҳар иккала жамоа учун ҳам муҳим саналади. Шубҳасиз иккала жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушади. Бизнинг бор эътиборимиз шу ўйинга қаратилган, ҳам жисмонан, ҳам руҳан ушбу ўйинга тайёрмиз. Миллий чемпионатимиздаги совриндан қуруқ қолдик. Энди бор эътиборимизни ОЧЛга қаратишга мажбурмиз. Буни жамоадошларимиз билан келишиб олдик, олдимизда ягона йўл бу – “Насаф”ни мағлуб этиш ва навбатдаги босқичга чиқиш учун имкониятимизни ошириб олиш".

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика