UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  20 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  30 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  93 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1026 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

ОЧЛ финали олдидан матбуот анжумани ташкил этилди Янгиликлар

ОЧЛ финали олдидан матбуот анжумани ташкил этилди

Бугун Саудия Арабистонида Осиё чемпионлар лигасининг дастлабки финал учрашув бўлиб ўтади. "Ал Ҳилол" - "Урава Редс" баҳси бизнинг вақт билан соат 21:15да бошланади.


Кеча ўйиндан олдинги анъанавий матбуот анжумани ташкил қилинди. "Урава Редс" бош мураббийи Такафуми Хори саволларга жавоб қайтарар экан, биринчи финалдан олдин қуйидаги гапларни айтди:

- "ОЧЛ финалида "Ал Ҳилол"га қарши баҳс юритиш ажойиб бўлади. Чунки бу Осиёнинг энг кучли клубларидан бири. Мен жамоани қабул қилиб олаётганимда финалга қадар етиб келишимизни умуман ўйламагандим. Биз босқичма-босқич ўсиб бордик. Финалга чиқиш ўз-ўзидан бўлмайди. Бунинг учун катта меҳнат талаб қилинади".

- "Биз бу ерга келиш учун 9,600 км. масофани босиб ўтдик. Бекорга келмаганимизни исботлашга ҳаракат қиламиз. Саудия клублари жисмоний жиҳатдан кучли. "Ал Ҳилол" эса ўйин томонлама ҳам кучли. Биз Япониядан 200 кишидан кўп бўлиб келдик, ҳамма жамоамизни қўллаб туришга тайёр".

Матбуот анжуманида "Ал Ҳилол" бош мураббийи Рамон Диас ҳам иштирок этди. Мураббий муҳим беллашув олдидан шундай деди:

- "Бизда яхши ўйинчилар кўп ва шогирдларимга тўлиқ ишонаман. Масалан, жамоамиз сардори Осама Хавсави терма жамоада мунтазам ўйнаб келмоқда. "Ал Ҳилол" қийин вазиятларда қандай ўйнашни билади. Саудия Арабистонининг жаҳон чемпионатига чиққани кўплаб футболчиларга ижобий таъсир қилди. Улар энди клуб миқёсида ҳам нимагадир эришишмоқчи".

- "Биз ярим финални ажойиб тарзда ўтказиб, финалга қадар етиб келдик. Энди бош мақсад Кубокни қўлга киритиш. Рақибни ҳар томонлама ўрганиб чиқдик, "Урава" яхши клуб, лекин уларнинг ҳам ожиз томонлари бор. Ким хатога камроқ йўқ қўйса ўша Осиё чемпионлар лигасини ютади".

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика