ОЧЛ. Бугун "Локомотив" ва "Насаф" ўйнайди

Narzulla Saydullayev
21 апр 2015, 07:19
Бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-туридан ўрин олган ўйинлар бошланади.
Юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган "Локомотив" клуби ўз майдонида Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубини қабул қилади. Дастлабки турда араб диёрида ўтган баҳсда "темирйўлчилар" 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишганди. Бугунги ўйинда "Локо" ғалаба қозонса кейинги босқичга чиқиш имкониятини кескин оширади. Учрашув соат 16:00да "Локомотив" стадионида бошланади. Барча мухлисларни стадионга таклиф қиламиз.

Қаршининг "Насаф" клуби эса Эронда "Тракторсози"га қарши ўйнайди. Биринчи турда Ўзбекистонда ўтган учрашувда Рўзиқул Бердиев шогирдлари 2:1 ҳисобида зафар қучишган эди. Бугунги баҳсда ҳам "аждарлар"га ғалаба ёр бўлишини кутамиз. Бу ўйин Тошкент вақти билан соат 18:30да бошаланди.

Ҳар иккала учрашув СПОРТ ТВ орқали жонли равишда эфирга узатилади ва сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›