UZ

Сўнгги янгиликлар

11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  0 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  4 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  12 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  29 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  20 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  6 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  8 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  170 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  2 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1

ОЧЛ. "Ал Ваҳда" - "Локомотив" учрашувига оид маълумотлар Янгиликлар

ОЧЛ. "Ал Ваҳда" - "Локомотив" учрашувига оид маълумотлар

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг 5-тур баҳслари давом эттирилади.

"Локомотив" Абу Дабидаги "Ал Наҳян" стадионида "Ал Ваҳда" меҳмони бўлади. Учрашув маҳаллий вақт билан 22:00 (Тошкент вақти билан 23:00)да бошланади. 

Гуруҳдаги вазият 

"Ал Ваҳда" тўртта ўйиндан сўнг 9 очко билан пешқадамлик қилмоқда. "Локомотив" эса 4 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳдан чиқиш учун "Локо"да ҳам имконият бор, бироқ ҳаммаси ўз қўлида эмас. "Темирйўлчилар" ўтган йил ҳам "Ал Ваҳда" билан битта гуруҳга тушишганди. Ўтган мавсум "Локо" ҳар икки учрашувда рақибини мағлуб этган. Айниқса Абу Дабида 4:1 ҳисобидаги ғалаба жамоа учун энг эсда қоларли ўйинлардан бири бўлганди.

 

"Ал Ваҳда"га оид маълумотлар: 

- "Ал Ваҳда" 1-турда мағлубиятга учради, бироқ кейинги учта учрашувни ғалаба билан якунлади. Бу жамоа Тошкентда 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Шундан сўнг ўз уйида "Ал Иттиҳод"ни 4:1 ҳисобида енгди ва кейинги иккита учрашувда "Ал Райан" устидан сафарда 2:1 ва ўз майдонида 4:3 ҳисобида зафар қучди. 

- Ўтган турда жамоа ҳужумчиси Леонардо 4та гол уриб покер қайд этди. Шундай қилиб у ОЧЛ тарихида битта ўйинда тўртта гол урган 13-футболчи бўлди. 

- Кетма-кет уч ўйинда ғалаба қозонган "Ал Ваҳда" 10та гол уриб ўз дарвозасидан 5 бор тўп олиб чиқди. Бундан кўрниб турибдики, жамоанинг ҳужум чизиғи жойида, аммо ҳимояси зўр эмас. 

- Бугунги ўйинни Султан Ал Гафри билан Аҳмад Рашид сариқ карточкалар сабаб ўтказиб юборади. 

- "Ал Ваҳда" БАА чемпионатининг ўтган турида ғалабага эришди. Жамоа сафарда "Ал Жазира"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтди.


"Локомотив"га оид маълумотлар: 

- "Локомотив" бунгача "Ал Ваҳда" билан уч бор ўйнаб учаласида ҳам зафар қучган. Учта ўйинда тўплар нисбати 11-1. Кўриниб турибдики, "Ал Ваҳда" "Локо" учун қулай рақиб. 

- "Локомотив"нинг негадир сафарда ишлари юришмаяпти. Жамоа охирги 8та сарафар ўйинидан 7тасида мағлубиятга учради. Жамоа охирги марта ўтган йил айнан "Ал Ваҳда"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этган. 

- Бугунги баҳсни "темирйўлчилар" сардори Ислом Тўхтахўжаев дисквалификация сабаб ўтказиб юборади. Чунки у ўтган ўйиннинг 75-дақиқасида қизил карточка олганди. 

- "Локомотив" Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган турини ўз майдонида "Қўқон-1912"га қарши ўтказиб 2:2 ҳисобини қайд этди.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика