UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  0 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  3 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  4 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  5 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  3 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  10 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  4 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  2

ОЧЛ. АГМК Саудия Арабистонида йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди Янгиликлар

ОЧЛ. АГМК Саудия Арабистонида йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди

ОЧЛ-2019 плей-офф босқичи доирасидаги "Ал Насср" - АГМК учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Аль-Наср

Омар Ибрагим Отман - 55', Султан Аль-Ганам - 62', Жулиано - 80', Жулиано - 90'

Лига Чемпионов AFC. Квалификация . final-тур

19/02/2019, 19:00

0
:
4
Тугади

АГМК

45'
90'
55'  Омар Ибрагим Отман
62'  Султан Аль-Ганам
80'  Жулиано
90'  Жулиано


Осиё Чемпионлари Лигаси-2019
Плей-офф босқичи
"Ал Насср" - АГМК 4:0
19 февраль, Ар-Риёд. "Шахзода Файсал бин Фахд" стадиони. 20:00 (Тошкент вақти).
Ҳакам: 
Муҳаммд Тақи Жафари (Сингапур)

Голлар: Омар Хавсави 55, - 1:0. Султон Ал Ғаннам 62, - 2:0. Жулиано 80, - 3:0. Жулиано 90+3, - 4:0.

"Ал Насср": 1.Брэд Жонс, 2.Султон Ал Ғаннам, 4.Омар Хавсави, 13.Абдулраҳмон Ал Обайд, 16.Абдулазиз Ал Жебрин (39.Абдулраҳмон Ал Доссари, 83), 17.Абдуллоҳ Ал Хайбари, 18.Майкон, 38.Фаҳад Бин Жумаяҳ (29.Ракан Шамлан, 79), 42.Фирас Ал Биракан (8.Яҳё Ал Шеҳри, 70), 71.Абдуллоҳ Ал Салим, 77.Жулиано.
Захира: 33.Волид Али, 20.Ҳамид Ал Мансур, 26.Абдуллоҳ Маду, 27.Авад Ҳамис.

АГМК: 32.Суҳроб Султонов, 5.Дилшод Жўраев, 8.Санъат Шихов, 9.Зафар Полвонов, 17.Муроджон Тошматов (15.Жасур Ҳакимов, 59), 19.Жасур Ҳасанов (11.Зоҳир Пиримов, 81), 22.Миролюб Костич (21.ҒуломҲайдар Ғуломов, 64), 23.Акмал Шораҳмедов, 31.Сайдулло Раҳматов, 33.Сардор Раҳмонов, 44.Бобур Юлдашов.
Захира: 12.Роман Абдулов, 4.Миржамол Қосимов, 6.Марко Зочевич, 20.Мирғиёс Сулаймонов,

Огоҳлантиришлар: Зафар Полвонов 34, Миролюб Костич 44, Дилшод Жўраев 59, Ал Жебрин 75.



90+3. Ўйин тугади. Афсуски АГМК клуби Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқа олмади.  

90+2. ГОЛ! Яна Жулиано 4:0! 

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди

86. Хавфли вазият! Дилшод Жўраев бурчакдан узатилган тўпга зарба бера олмади!

85. Хавфли вазият! Зафар Полвонов бирга бир вазиятдан фойдалана олмади!

83. Ўзгариш. "Ал Насср". Абдулазиз Ал Жебрин ўрнига Абдулраҳмон Ал Доссари тушди

81. Ўзгариш. АГМК. Жасур Ҳасанов ўрнига Зоҳир Пиримов тушди

80. ГОЛ! Жулиано ҳисобни йириклаштирди 3:0! ВИДЕОНИ КЎРИШ

75. Огоҳлантириш. "Ал Насср". Ал Жебрин

70. Ўзгариш. "Ал Насср". Фирас Ал Биракан ўрнига Яҳё Ал Шеҳри тушди

65. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Ўнг қанотдан Жасур Ҳасанов томонидан узатилган тўпни Жасур Ҳакимов дарвозага йўллай олмади, жуда ва жуда қулай вазият эди!

64. Ўзгариш. АГМК. Миролюб Костич ўрнига Ғулом Ҳайдар Ғуломов тушди

62. ГОЛ! Султон Ал Ғаннам чиройли гол урди - 2:0. ВИДЕОНИ КЎРИШ

61. Огоҳлантириш. АГМК. Дилшод Жўраев

59. Ўзгариш. АГМК. Муроджон Тошматов ўрнига Жасур Ҳакимов тушди

58. ЗАРБААААААА! Бурчакдан ошириб берилган тўпни Полвонов дарвозага йўллади, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

55. ГОЛ! Омар Хавсави ҳисобни очди 1:0. Бурчакдан узатилган тўпни Хавсави боши билан дарвозага йўллади, дарвоза чизиғи устида турган Шиховнинг уриниши ҳам ёрдам бермади.    ВИДЕОНИ КЎРИШ

50. "Ал Насср" иккинчи таймда кўпроқ ҳужум қилмоқда... бош мураббий жуда дарғазаб

46. Иккинчи тайм бошланди

 

Дубайда ўтаётган "Ал Наср" - "Пахтакор" учрашувида ҳам биринчи тайм тугади. У ерда "Пахтакор" Драган Черан томонидан урилган гол эвазига олдинда бормоқда. ГОЛНИ КЎРИШ 



45+1. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб 0:0. 

45. Дастлабки бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

44. Огоҳлантириш. АГМК. Костич

43. Мезбонлар жарима тўпига эга бўлишди. Жулианонинг йўллаган зарбасини Султонов эгаллаб олди

41. ЗАРБА! Дилшод Жўраевнинг дарвозага йўллаган тўпини Брэд Жонс ушлаб олди.

40. Жамоалар жуда кўп майда фолларни амалга оширишмоқда.

34. Огоҳлантириш. АГМК. Зафар Полвонов

30. Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда

25. Хавфли вазият! "Ал Насср" чап қанотдан ҳужум уюштирди, жарима майдонига узатилган тўпга ҳеч ким ета олмади!

23. Томонлар ҳозирга қадар голга тортадиган вазият яратишмади.

17. Ҳозирга қадар АГМК футболчилари 3 марта қоида бузишди, мезбонлар умуман қоида бузишмади.

14. АГМК вакиллари чап қанотдан иккита ҳужум ташкил этишди, ҳимоячилар икки сафар ҳам тўпни қайтаришди. Бурчак тўпи ҳам фойда келтирмади.

12.  "Ал Насср" тўпни ўзида сақлаб турибди, АГМК эса қарши ҳужумда ўйнамоқда

6. Миржалол Қосимов "Истиқлол"га қарши ўйинга нисбатан бир қатор ўзгаришлар амалга оширди: Акбар Тўраев бу гал ўйин қайдномасидан жой олмади. Мирғиёз Сулаймонов, Миржамол Қосимов ва Зоҳир Пиримов захирада.

4. Майдон марказида Санъат Шиховни рақиблар йиқитишди. АГМК ташаббусни ўз қўлига олишга уринмоқда. Узун паслар билан ўйнашга ҳаракат бор.

2. Айни пайтда Ар-Риёд шаҳрида кучли шамол бўлмоқда. Бу эса ўйин боришига албатта таъсир қилиши аниқ.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Аслида бугунги ўйинга кўп мухлислар келиши кутилганди, бироқ ҳозирча "Шахзода Файсал бин Фахд" стадионида 5-6 минг томошабин бор холос.

- Мазкур ўйинда "Ал Насср" сафида асосий ҳужумчи Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ майдонга тушмайди. У қайдномада йўқ. Марокашлик футболчи жамоасининг охирги 5та учрашувида 4та гол урган ва 3та голли пас берган. Бундан ташқари Муҳаммад Саҳлави ҳам қайдномада йўқ.

- Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.








Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика