UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 00:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Осасуна" (онлайн ҳисоб)  11 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  0 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  1 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  1 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  7 20:51Моуринью мураббий сифатида ўсишига ёрдам берган футболчи ҳақида гапирди  9 20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  3 19:58Про лига. "Арал" "Олимпик-MobiUz" билан ўйинда ирода кўрсатди  3 19:36​"Челси" Стерлинг бўйича таклифларни кўриб чиқади  3 19:08"Ал Насср" бир киши кам бўлиб, "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди ва Саудия Арабистони Суперкубоги финалига чиқди  13 18:44Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади  16 18:33Легионер мураббий ва ҳужумчи, "Динамо" посбони, чиройли гол урган ҳимоячи — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари   5 18:19Суперлига 19-тур рамзий терма жамоаси  1

ОЧЛ. Аҳмедов ва Жепаровнинг 1-турдаги статистикаси қандай? Янгиликлар

ОЧЛ. Аҳмедов ва Жепаровнинг 1-турдаги статистикаси қандай?

Осиё чемпионлар лигаси 1-турида Ўзбекистоннинг икки клуби ўз ўйинларини ўтказди.

Шу билан бир қаторда икки нафар легионеримиз ўз клублари сафида майдонга тушишди.

Эроннинг "Истиқлол" клуби сафарда "Ар Райян" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Ушбу баҳсда ўзбекистонлик Сервер Жепаров Теҳрон клуби сафида тўлиқ ўйнади.

Жепаров учрашув давомида 1та зарба берди ва у аниқ чиқди. Ўйинда ҳамюртимиз 6 марта хавфли вазият содир этган тўп узатишни амалга оширди. Баҳсда Сервер 83 бор тўпга тегди ва шериклари 66 марта пас оширди. Унинг тўп узатиш аниқлиги 87,9 фоизни ташкил этди.

Икки бор Жепаров тўпни рақиблардан олиб қўйишга эришди. Бир марта рақиб футболчиси Жепаровга нисбатан қоида бузган бўлса, икки марта унинг ўзи қоида бузди.



Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клуби эса илк турни Японияда "Кавасаки Фронтале"га қарши ўтказиб 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйинда Одил Аҳмедов тўлиқ ҳаракат қилди.

Ҳамюртимиз бир марта хавфли вазият содир этилган тўп узатишни амалга оширди. У 63 марта тўпга тегди ва шерикларига 56та пас берди. Унинг тўп узатиш аниқлиги 82,1 фоизни ташкил қилди. Аҳмедов бир бор рақибдан тўп олиб қўйди. Одил учрашув давомида бир марта қоида бузди.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика