ОЧЛ-2020. "Ал Садд" учун қилинган ҳаракатлар бесамар бўлди
27 сен 2020 21:01
Янгиликлар
ОЧЛ-2020. "Ал Садд" учун қилинган ҳаракатлар бесамар бўлди
Осиё чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги "Персеполис" - "Ал Садд" (1:0) учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Эрон клуби сўнгги дақиқаларда урилган гол туфайли чорак финалга чиқди.
Марказлашган тарзда ўтказилаётган мусобақа ташкилотчилари "Ал Садд"га қулайлик яратиш мақсадида чорак ва ярим финал баҳсларини янги қурилган "Ал Жануб" эмас "Жассим бин Ҳамад" стадионида ўтказишга қарор қилишди. Сабаби бу стадион "Ал Садд"нинг уй ўйингоҳи ҳисобланади. Бироқ Қатар клуби мусобақани тарк этди ва "Ал Садд"нинг уй стадионида қолган клублар финал йўлланмасига эга бўлишади.
Эслатиб ўтамиз, чорак финал жуфтликлари қуръа ёрдамида аниқланади. Қуръа 28 сентябрь (душанба) куни Доҳа шаҳрида Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади.
ОЧЛ. Хави бошқарувидаги “Ал Садд” мусобақа билан хайрлашди




Ўхшаш янгиликлар
03:03
Саудия Арабистони Қирол кубоги. "Ал Ҳилол" ва "Ал Иттиҳод" ўз рақибларини йирик ҳисобда мағлуб этди 2
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар