UZ

Сўнгги янгиликлар

07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  0 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  3 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  38 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  58 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  117 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1031 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11

ОЧЛ-2018: “Локомотив” – “Зоб Аҳан” баҳсини корейс ҳаками бошқариб боради Янгиликлар

ОЧЛ-2018: “Локомотив” – “Зоб Аҳан” баҳсини корейс ҳаками бошқариб боради

Теглар :  Локомотив
Янги ҳафта аввалида қитъамизнинг бир қатор шаҳарларида Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқич 6-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Жумладан, мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Тошкентнинг “Локомотив” клуби охирги турда ўз майдонида Эроннинг “Зоб Аҳан” жамоасини қабул қилади. ОФК мазкур учрашувни бошқариб бориш вазифасини Жанубий кореялик ҳакамлар гуруҳига ишониб топширди. Ўйинга бош ҳакам сифатида Ко Ҳюнг Жин тайинланди. Унга қанотларда ҳамюртлари – Юн Кванг Еол ҳамда Ким Юнг Ҳа ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам сифатида эса Чае Санг Ҳёп ишлайди.

ОФК Чемпионлар Лигаси-2018

Гуруҳ босқичи / 6-тур

“Локомотив” (Ўзбекистон) – “Зоб Аҳан” (Эрон)

Бош ҳакам: 
Ко Ҳюнг Жин (Жанубий Корея)

Қанот ҳакамлари: Юн Кванг Еол, Ким Юнг Ҳа (Жанубий Корея)

Захира ҳаками: Чае Санг Ҳёп (Жанубий Корея)

Комиссар: Чеунг Ҳин Чунг (Гонконг)

Назоратчи: Моҳд Али Бин Самад (Сингапур)

Таъкидлаш жоиз, учрашув пойтахтимиздаги “Локомотив” стадионида ўтказилади. Баҳс соат 19:00да старт олади. Ўйинга кириш чипталари стадион кассаларида ҳамон бепул тарзда тарқатилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика