UZ

Сўнгги янгиликлар

20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  8 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  3 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  13 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  108 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20

ОЧЛ–2017. “Локомотив” – “Ал-Тавун” учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди Янгиликлар

ОЧЛ–2017. “Локомотив” – “Ал-Тавун” учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Осиё Чемпионлар Лигаси “А” гуруҳи 5-туридан ўрин олган Тошкентнинг “Локомотив” ва Саудия Арабистонининг “Ал-Тавун” клублари ўртасидаги учрашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманнинг биринчи қисмида саудияликлар бош мураббийи Жозе Мануэль Гомеш иштирок этди.

“Эртанги ўйин гуруҳдан чиқишимиз учун сўнгги имконият бўлади. Гуруҳдаги вазият жуда қийин. Агар ўз имкониятларимизни ишга солсак, олдимизга қўйилган вазифани уддалай оламиз. “Локомотив” иштирокидаги сўнгги 3 ўйинни кузатдик. Алоҳида бир футболчини ажратмаган бўлардим, рақиб барча чизиқларни агрессив ўйин намойиш қилади.

Бўлажак ўйинни биринчи турда бўлиб ўтган учрашувга қиёслаш қийин. “Ал-Тавун”да яқинда иш бошладим. Битта нарсани айта оламан: катта ўзгаришлар бўлмайди, биз ўйин услубимизни бироз ўзгартирамиз”, – деди Жозе Мануэль Гомеш.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Локомотив” устози Андрей Микляев ва ярим ҳимоячи Сардор Мирзаев иштирок этди.

“Биз учун ҳам эртанги ўйин гуруҳдан чиқишга сўнгги имконият. Рақиб буни яхши тушуниб турибди. Таркибда йўқотишлар бор — Саламат Қутибоев. Муҳаммад Конеда эса енгил жароҳат мавжуд. Охирги икки ўйиндан буён у индивидуал тарзда машғулотлар ўтамоқда. Футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши. Эртага мухлисларнинг далдаси бизга йўл келган бўларди”, – деди “темирйўлчилар” устози.

“Ал-Тавун”га қарши ўйин қизиқарли ва шу билан бирга қийин кечади. ОЧЛдаги сўнгги икки ўйиним ўхшамади. Ўз устимда ишладим ва сифатли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламан”, – деди Сардор Мирзаев.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” – “Ал-Тавун” учрашуви эртага, 25 апрель куни ТТЗ мавзесидаги “Локомотив” стадионида, соат 17:00 да старт олади.

Фото: “Локомотив” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика