UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  0 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  10 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  4 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  2 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  1 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  31 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0 19:33"Металлург" Про лига талабларини бажариш устида ишламоқда  1 19:05Хитойда "катта тозалаш": келишилган ўйинлар можароси сабаб ўнлаб клублар жазоланди  1 18:37Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Япония Тожикистонни ютиб, плей-оффга йўл олди  8 18:06"Пахтакор ФМ" Про лигада иштирок этади  7

ОЧЛ 1/8 финал. Бугун жавоб учрашувлари старт олади Янгиликлар

ОЧЛ 1/8 финал. Бугун жавоб учрашувлари старт олади

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичи жавоб учрашувларидан ўрин олган тўртта ўйин бўлиб ўтади.
Жанубий Корея, БАА ва Саудия Арабистонида ўзига хос дербилар кузатилса, Хитойда “Гуангжу Эвергранд” Япониянинг “Серезо Оска” клубини қабул қилади. Баҳслар якунига етгач, сайтимиз орқали чорак финалга кимлар чиққани ҳақида маълумот берамиз.

15:30. “Поханг Стилерс” – “Чонбук Хюндай”
Жанубий Корея дербисининг иккинчи қисми. Биринчи қисмда “Поханг Стилерс” 2:1 ҳисобида ютиб кетган. Шундай экан, жавоб учрашувидан олдин шу жамоанинг имконияти юқори баҳоланмоқда. Ҳар ҳолда уйда деворлар ҳам ёрдам беради.



17:00. “Гуангжу Эвергранд” – “Серезо Осака”
Биринчи ўйинда “Гуангжу” сафардан йирик 5:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтганди. Фақат мўъжизагина “Серезо Осака”ни кейинги босқичга етаклай олади. Бугунги баҳсда “Серезо” футболчиси Диего Форлан майдонга туша олмайди.



21:00. “Ал Айн” – “Ал Жазира”
БААнинг иккита клуби шу босқичда тўқнаш келди. Бугунги ўйиндан кейин кимдир мусобани тарк этади. Бу “Ал Айн” бўладими ёки “Ал Жазира”ми, буни энди вақт кўрсатади. Дастлабки баҳсда “Ал Айн” сафардан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтганди.



22:45. “Ал Шабаб” – “Ал Иттиҳод”
Бу эса Саудия Арабистони дербиси. Жидда шаҳрида бўлиб ўтган биринчи учрашувда “Ал Иттиҳод” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ҳозирча кичик устунлик “сариқ-қоралар” томонида. Аммо “Ал Шабаб” ўз уйида бор кучини намойиш этса керак.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика