UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  10 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  49 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18

«Обод» - «Қизилқум»: Чипталар сотувга чиқарилди Янгиликлар

«Обод» - «Қизилқум»: Чипталар сотувга чиқарилди

Теглар :  ОбодҚизилқум
9 апрель куни “Обод” клуби Ўзбекистон ХXV миллий чемпионатининг 4-тур ўйинлари доирасида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилади.

Мазкур ўйинга қизиқиш ниҳоятда юқори ва бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Биринчидан, олий лиганинг янги вакили “Обод” мамлакат чемпионати ва кубоги баҳсларида чиройли ўйинлари билан мухлисларни хушнуд этмоқда. Тўғри, жамоа ҳали миллий чемпионатда ғалаба қозонганича йўқ. Бироқ, “обод”чилар ўйинида маъно ва мазмун борлигини мухлису-мутахассислар эътироф этишяпти. Бу эса эртанги ўйин олдидан мухлислар қалбида ижобий натижага умид уйғотмоқда. Бироқ, жорий мавсумни кўтаринки руҳда бошлаган навоийликлар ҳам ғолибона одимини давом эттиришдан умидвор. Шундай экан, шанба куни ишқибозлар “ЖАР” стадионида ажойиб футбол спектаклига гувоҳ бўлишларига шубҳа йўқ.

Профессионализм сари дадил одимлаётган “Обод” жамоаси ОФК талабларидан келиб чиққан ҳолда бўлажак ўйинга чипталар сотувини йўлга қўйди. “Обод” – “Қизилқум” баҳсини бевосита стадиондан томоша қилиш истагида бўлган мухлислар 8 апрелдан чипталарни “ЖАР” стадиони кассаларидан харид қилишлари мумкин. Чипталар баҳоси 7 мингдан 15 минг сўмгача қилиб белгиланган. Шошилинг, чипталар чекланган миқдорда!

Ўзбекистон XXV миллий чемпионати. 4-тур.
“ЖАР” стадиони. 9 апрель, 16:00
«Обод» (Тошкент) – «Қизилқум» (Навоий)
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Р.Лутфулин (барчаси Тошкент шаҳридан)
Назоратчи ҳакам: Р.Серазетдинов (Тошкент)

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика