UZ

Сўнгги янгиликлар

17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  6 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  2 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   3 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  9 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  8 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  12 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  9 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  30

“Обод”, “Бунёдкор-Геофизика”, “Ғиждувон” ва “Машъал-Академия” - I лиганинг янги аъзолари Янгиликлар

“Обод”, “Бунёдкор-Геофизика”, “Ғиждувон” ва “Машъал-Академия” - I лиганинг янги аъзолари

Куни-кеча келаси мавсумда биринчи лигада тўп тепадиган тўрт жамоа номи маълум бўлди.
Бундай муваффақиятга Тошкентнинг “Обод”, Тошкент вилоятининг “Бунёдкор-Геофизика”, Бухоро вилоятининг “Ғиждувон” ҳамда Муборакнинг “Машъал-Академия” жамоалари эришишди.

“Обод” жамоаси йўлланма масаласини 30 ноябрь куни ҳал этган бўлса, кеча “А” гуруҳидан ўз мақсадига “Бунёдкор-Геофизика” ҳам етди. Андижоннинг “Ўз-Дон Жу” клубига қарши кечган учрашувни Сергей Ни шогирдлари аввалига яхши бошлашмади. 32-дақиқада меҳмонлар вакили Бунёд Султонов “Ўз-Донг Жу”ни олдинга олиб чиқди. Ҳарчанд уринишмасин, мезбонлар танаффусгача вазиятни ўнглай олишмади. Бироқ иккинчи бўлимда “Бунёдкор-Геофизика” учун ҳаммаси жойига тушди. 57-дақиқада бу миқёсдаги мусобақалар учун тажрибали саналган Яшар Муталибов ўткир зарбаси эвазига ҳисобни тенглаштирди. 80-дақиқада андижонликлар ўз жарима майдончалари ичида Элёр Абдуллоевни чалиб йиқитишди. Ва бош ҳакам Вадим Агишев ҳақли равишда пенальти белгилади. 11 метрли жарима зарбасини эса Илёс Пардаев бехато бажариб, жамоаси жонига оро кирди. Шу тариқа, 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, “Бунёдкор-Геофизика” очколари сони бўйича “Бунёдкор”га етиб олди. Аммо мусобақа регламентига кўра, ўзаро ўйин натижасидан келиб чиқиб, 2-ўринни ўзига таъминлади.

“А” гуруҳидаги бугунги ўйинлар турнир жадвалига ҳеч қандай ўзгартириш кирита олмайди.

“Б” гуруҳида, жамоаларнинг маблағни иқтисод қилиш таклифидан келиб чиқиб, аслида 3 декабрь куни ўйналиши керак бўлган 5-тур учрашувларини ташкилотчилар турнирнинг дам олиш куни – 30 ноябрда ўтказиб бўлишган экан. Бироқ бу ҳақда ЎзПФЛга ташкилотчилар кеч хабар беришган. Шу боис биз ҳам мухлисларга бу 5-тур натижаларини кечроқ етказаяпмиз.

5-турни олдинга суришгани учун, “Б” гуруҳида баҳсларга кечаёқ якун ясалган. Бу ерда мезбонлар ҳеч кимга имконият қолдиришмади ва 100 фоизли кўрсаткичга эришишди. 9 очко жамғарган “Машъал-Академия” 1-лигага бериладиган иккинчи йўлланмага эга чиқди.

Улуғбек Мирзаев

Ўзбекистон чемпионати. II лига. Финал босқичи
“А” ГУРУҲИ
4-тур. 2 декабрь
Динамо – Бунёдкор 0:1
Бунёдкор-Геофизика – Ўз-Донг Жу 2:1
Турнир жадвали            Ў   О   Т-Н
1. Обод                            3   9   5-1
2. Бунёдкор-Геофизика     3   6   3-3
3. Бунёдкор                      4   6   5-3
4. Ўз-Донг Жу                   3   1   5-7
5. Динамо                         3   1   1-5

Изоҳ: “Бунёдкор-Геофизика” ўзаро ўйин натижасига кўра (3:2) “Бунёдкор”дан олдинда турибди.

5-тур. 3 декабрь
Бунёдкор-Геофизика – Динамо
Обод – Ўз-Донг Жу
------------------------------------------------------
“Б” ГУРУҲИ
5-тур. 30 ноябрь
Машъал-Академия – НДПИ 1:0
Ғиждувон – Баҳор-Геолог 3:2
3-тур. 1 декабрь
Толачи – Баҳор-Геолог 1:2
Машъал-Академия – Ғиждувон 1:3
4-тур. 2 декабрь
Баҳор-Геолог – Машъал-Академия 1:3
НДПИ – Толачи 2:1

Турнир жадвали          Ў   О   Т-Н
1. Ғиждувон                   4   12   10-3
2. Машъал-Академия     4   9   10-5
3. НДПИ                         4   6   6-4
4. Баҳор-Геолог              4   3   5-11
5. Толачи                        4   0   3-11
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика