"Обод" бугунги ўйинга бир нечта камера қўяди
21 сен 2015 13:02
Янгиликлар
"Обод" бугунги ўйинга бир нечта камера қўяди
Бугун биринчи лиганинг марказий ўйини бўлиб ўтади. "Обод" ва "Оқ Тепа" жаомалари ўртасидаги баҳс олий лига тақдирини ҳал қилиши мумкин.
Бу ўйинга иккита жамоа ҳам жиддий тайёргарлик кўрди. "Обод"ни сафарда "НБУ Осиё" жамоасига ютқазиши очколар сонини тенглашишига сабаб бўлди. Ҳал қилувчи босқич биринчи даврасининг сўнгги учрашуви бугун "Обод" стадионида соат 16-30да бошланади. Мазкур баҳсни мезбонлар бир нечта камера ёрдамида тасвирга туширишни мақсад қилганлар. Боиси бу ўйинда ҳеч кимни хато қилишга ҳаққи йўқ.
Бу ўйин билан биринчи давра якунига етади. Иккинчи давранинг дастлабки ўйинида "Оқ Тепа" ўз майдонида "Обод"ни қабул қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар