Облак: "Атлетико" учун ҳали вазифа бажарилгани йўқ"

Aslanov Jasurbek
21 фев 2019, 11:10
"Атлетико" дарвозабони Ян Облак "Ювентус"га қарши бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси ўйини (2:0) ҳақида фикр билдирди.

"Ванда Метрополитано"да ўтган баҳс 2:0 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якунланди.

"2:0 - яхши натижа, аммо жавоб ўйинига ҳисоб 0:0дек ёндошиш керак, чунки "Ювентус" кучли жамоа.

Ҳозирча вазифа бажарилгани йўқ. Ҳамма яхши ҳимояланди. Кийиниш хонасида келишиб олган ишларни бажардик" - дейди Облак.

Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 12 март куни Туринда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA