
"Мавсум охирида "Боруссия"ни тарк этиш ҳақида жиддий ўйлаб қолдим. "Боруссия" ажойиб мухлисларга эга, кучли клуб. Аммо агар ўсишни истасам, унда қолишим керакми? Қарор қабул қилиш учун менга вақт керак. Бироқ фикримча, ёзда "Боруссия"ни тарк этиш лозим. 27 ёшдаман, буни амалга оширишим керакми?
Вариантларни кўриб чиқиш керак. Футболчи захирада ўтириш учун бошқа клубга ўтмайди. "Реал" борасида кўп шов-шув бўлди. Дунёда "Реал"дан бошқа клублар ҳам бор, аммо бу клубга ўтиш менинг орзуим бўлиб қолаверади" - дейди Обамейянг.