ОАВ: "Ювентус" Саррини бош мураббий этиб тайинлашга яқин
Alisher
20 май 2019, 17:58
"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри тез орада Туриннинг "Ювентус" клубига бош мураббий этиб тайинланиши мумкин.
Сарри "Челси" билан Европа Лигасида зафар қучган тақдирда ҳам жамоадан кетиши ҳақида хабар берилган эди. У "кўклар"ни 2018 йил ёзда қабул қилиб олган ва жамоа унинг қўл остида Англия чемпионатида 3-ўринни банд этган эди.