UZ

ОАВ вакиллари диққатига! Янгиликлар

ОАВ вакиллари диққатига!

Теглар :  УЕФАЎФА
Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси УEФА билан ўзаро тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйган.

Мана шу ҳамкорлик доирасида юртимизга УEФА техник консултанти Рожер Мейхри ташриф буюрмоқда.

Ташриф давомида УEФА вакили Ўзбекистондаги ҳудудий футбол ассоциацияларининг ҳар бир ёъналиш бўйича олиб бораётган фаолиятини атрофлича ўрганиш, юртимиздаги мураббийлар иш фаолияти ва тажрибасини таҳлил қилиш ҳамда тажриба алмашиш, техник директор лавозимига номзодларга қўйиладиган талаб ва тавсиялар бўйича маълумот бериш каби вазифаларни мақсад қилган.

Шу муносабат билан, эртага, 29 октябрь куни соат 14.00 да пойтахтимиздаги “Regal Stay Hotel” меҳмонхонасида Рожер Мейхри ва ЎФА мутахассис ҳамда мураббийлари иштирокида тадбир ўтказилади.

Барча ОАВ вакиллари ушбу тадбирни ёритиб боришлари учун таклиф этилади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика