

Sport Bild нашрининг хабарига кўра, 29 ёшли полшалик футболчи ҳар қандай нархга бўлсада Испан клубига ўтишга рози, аммо барчаси унинг ўзига боғлиқ эмас. Левандовскининг “Бавария” билан тузган шартномаси 2021 йилга қадар амал қилади. Мюнхенликлар раҳбарияти эса футболчини сотиш ҳақида ўйлаётгани йўқ.
Жорий мавсумда Левандовски Бундеслигада 27 та учрашувда майдонга тушиб 27 марта рақиб дарвозасига гол урган.



