ОАВ диққатига: Эртага “Миллий” стадионида Ўзбекистон – Қатар ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилади
14 окт 2018 20:44
Янгиликлар
ОАВ диққатига: Эртага “Миллий” стадионида Ўзбекистон – Қатар ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилади
Ушбу учрашувдан 1 кун олдин, яъни эртага 15 октябрь куни “Миллий” стадионнинг матбуот анжуманлари залида ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер иштирокидаги матбуот анжумани соат 11:00 да бошланади. Соат 11:30 да Қатар терма жамоаси бош мураббийи журналистлар саволларига жавоб беради.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўйинолди расмий машғулоти соат 16:30да Тошкент Темир Йўллари Муҳандислик Институти майдонида ўтказилади. Рақибларимизнинг расмий машғулоти эса соат 17:30да “Миллий” стадионида бошланади.
Ўйинни бевосита стадионда томоша қилишни истаган мухлислар чипталарни "Миллий" стадиони кассаларидан харид қилишлари мумкин. Чипталар савдоси давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар