UZ

"Ньюкасл"га ёзда трансферлар учун қанча маблағ ажратилади? Янгиликлар

"Ньюкасл"га ёзда трансферлар учун қанча маблағ ажратилади?

Эдди Хау бошчилигидаги "Ньюкасл" навбатдаги мавсумда ЕЧЛда иштирок этади.

Клуб раҳбарияти ёзги трансферлар учун 75 млн евро ажратди. Айни дамда клубнинг асосий мақсади Жеймс Мэддисон бўлиб турибди.

Умуман олганда, трансферлар учун ажратиладиган маблағ 100 млн еврога етиши мумкин. Бироқ бунинг учун таркибдаги бир қанча футболчилар жамоадан кетиши керак бўлади.

Ҳозирча "Ньюкасл" Скотт Мактомини ("Манчестер Юнайтед"), Мойсес Кайседо ("Брайтон") ҳамда Конор Галлахер ("Челси") номзодини кўриб чиқмоқда.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика