"Ньюкасл" "Штутгарт" ҳужумчисини сотиб олмоқчи
30 ноя 2023 16:25
Янгиликлар
"Ньюкасл" "Штутгарт" ҳужумчисини сотиб олмоқчи
Серу Гирассининг товон пули 17,5 миллион еврони ташкил қилади.
Англиянинг "Ньюкасл" клуби Германиянинг "Штутгарт" жамоаси ҳужумчиси Серу Гирассини харид қилмоқчи, дея хабар бермоқда журналист Руди Галетти.
Маълумотларга кўра, "ҳаккалар" январь ойида 27 ёшли Гирасси билан шартнома имзолаш ниятида. Гвинеялик форварднинг товон пули 17,5 миллион евродан иборат.
Серу Гирасси жорий мавсум "Штутгарт" сафида 11 та ўйинда иштирок этиб, 16 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар