"Ньюкасл" етакчиларидан бири узоқ муддатга сафдан чиқди
22 мар 2024 11:40
Янгиликлар
"Ньюкасл" ҳимоячиси Свен Ботман 6 ойга сафдан чиқди, дея хабар берди "The Athletic".
Футболчининг хочсимон боғлами операция қилинади. Нидерландиялик футболчи сентябрь ойида тиззасидан жароҳат олганди. Футболчи консерватив даволаниш вақтида 2 ойни ўтказиб юборди. Аммо жароҳат ўтган ҳафта – "Манчестер Сити"га қарши ўйинда яна қайталади.

Энди Ботман жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказишга мажбур, шундан сўнг тикланиш учун ярим йил керак бўлади. Бинобарин, ҳимоячи жорий мавсум якуни ва Европа чемпионатини ўтказиб юборади.
24 ёшли марказий ҳимоячи жорий мавсум барча турнирларда 22 та ўйин ўтказиб, 2 та тўп киритди ва 2 та голга ассистентлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар