UZ

Сўнгги янгиликлар

00:09Рафинья: "Мен Италия терма жамоасида ўйнашга жуда яқин келганман"   0 23:09"Интер"нинг муҳим футболчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйнамайди  1 22:47"Олимпик" "ФарДУ"ни таслим қилган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:33ЛаЛига жамоаси футболчиларининг бутса ва қўлқопларини ўғирлаб кетишди. Машғулот бекор қилинди  2 21:30БАА. Азизбек Ғаниевнинг голи туфайли "Ал Батеҳ" 3 очкони қўлга киритди  6 21:03Педру Морейра "Пахтакор"ни тарк этди  54 20:54Дани Алвес медиалига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  2 20:38"Европа Лигаси ғолиби ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлмаслиги керак" — Арсен Венгер  10 20:13Мирко Йеличич: "Ўзбекистонда "тоза" ва техник футбол намойиш этишмаётганидан хафаман"  3 19:59Кейн уддалади, улар эса йўқ. Ҳеч қандай совринсиз қолган олти юлдуз (мутолаа учун)  7 19:32Сергей Лебедев: "Ҳакамлар устидан шикоят ёзаман"  18 19:20Бирга-бир вазиятларда жамоасини қутқарган посбон, хет-трик қайд этган футболчи, жамоаси камбэк қилган мураббий — Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари  6 19:06Про лига. "Олимпик" "ФарДУ"ни 1 тўп фарқи билан мағлуб этди  4 18:58Суперлига 8-тур фактлари. "Андижон" Олмалиқда ОКМКга 3 та гол урди, "Сурхон" 22 йил аввалги натижани такрорлади   2 18:41Рақиб майдонида: Ўзбекистон терма жамоаси нега БААда йиғин ўтказмоқчи?  17

Нукусда болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантиришга бағишланган конференция бўлиб ўтди Янгиликлар

Нукусда болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантиришга бағишланган конференция бўлиб ўтди

Нукус Олимпия захиралари коллежида Қорақалпоғистон Республикасида болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантиришга бағишланган III Конференция бўлиб ўтди.

Мазкур Конференцияда ОФК инструктори, Ўзбекистон футбол федерациясининг болалар, ўсмирлар ва оммавий футбол бошқармаси бошлиғи Ш. Имомов, Қорақалпоғистон Республикаси футбол федерацияси биринчи вице-президенти В. Назаров, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси маданият ва спорт ишлари ҳамда  халқ таълими вазирликлари вакиллари, футбол федерацияси ходимлари, фахрий футболчилар, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол бўйича мураббийлари ва услубчилари, жами 100 нафардан зиёд киши  иштирок этди.


Тадбирда ОФК инструктори, Ўзбекистон футбол федерациясининг болалар, ўсмирлар ва оммавий футбол бошқармаси бошлиғи Ш. Имомовнинг “Профессионал футболни ривожлантиришда болалар, ўсмирлар ва оммавий футболнинг ўрни ва аҳамияти”,  “Футболи ривожланган давлатларда иқтидорли ёшлар(захира)ни тайёрлаш тажрибаси”, Қорақалпоғистон  Республикаси футбол федерациясининг мураббийлар фаолияти бўйича мутахассиси О. Жалимовнинг “Футболчиларни тайёрлашда мураббийнинг ўрни”,  “Болалар, ўсмирлар ва оммавий футболни ривожлантириш таҳлили”, Қорақалпоғистон  Республикаси халқ таълими вазирлиги “Ёшлик” спорт жамиятининг мутахассиси Б. Исмоиловнинг “БЎСМларнинг ёш футболчиларни тайёрлашдаги моҳияти ва мақсади”,  Қорақалпоғистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги мутахассиси К. Асановнинг “Мураббийларни аттестациядан ўтказиш аҳамияти” сингари маърузалари тингланди. Ўз навбатида қорақалпоғистонлик бир гуруҳ мураббийларга Ўзбекистон футбол федерациясининг сертификатлари топширилди.


Конференция доирасида Қорақалпоғистон Республикаси футбол федерациясининг мураббийлар кенгаши аъзолари К. Садиров ва А. Арзимовларнинг 2016 йилги “Болалар лигаси” якунларига бағишлаган ҳисоботлари ҳам эшитилди.

Бунинг баробарида,  “Болалар лигаси”нинг номинациялар  бўйича ғолиблари тақдирланди.    Зеро, 2016 йилги “Болалар лигаси”нинг “ЭНГ ЯХШИ МУРАББИЙИ” номига Хўжайли туманидаги 1-сон БЎСМ мураббийи Жолгас Нуржанов лойиқ кўрилди. “Болалар лигаси”нинг “ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИСИ” деб Тўрткўл туманидаги БЎСМ тарбияланувчиси, 2002 йилда туғилган ярим ҳимоячи Жумаган Ордабаев топилди.

Конференция якунида, Қорақалпоғистон Республикаси футбол федерацияси биринчи вице-президенти В. Назаров сўзга чиқиб, ушбу тадбир келгусида кўзлаган мақсадларга эришишда омил вазифасини ўташига ишонч билдирди.


И. ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика