Нойер "Олтин юрак" мукофотини қўлга киритди

Aziz Tukhtamuradov
10 дек 2017, 19:02
"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер "Болалар учун юраклар" маросимида "Олтин юрак" мукофоти соҳибига айланди.

Нойер ушбу мукофотни шахсан ўзи қабул қилиб олиши учун Юпп Хайнкесснинг руҳсати билан жамоанинг рождествога аталган байрамини ўтказиб юборишга ҳам рози бўлди.

"Олтин юрак" мукофотини жамият ривожига ҳисса қўшган ва хайрия ишлари билан шуғулланадиганлар қўлга киритиши мумкин.

Бунгача ушбу мукофот Иордания қироличаси Рания, Голливуд юлдузи Жорд Клуни ва Британия шаҳзодаси Гаррилар қўлга киритгандилар.

Маълумот учун, бир неча йилдан бери "Мануэль Нойернинг болалар фонди" болалар ва ўсмирларга ёрдам кўрсатиб келади.


Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: fcbayern.de