

"Норвич" ва "Уотфорд" бир йил ўтиб, Англия элитасига қайтди. Бундай тезкор қайтиш Премьер-лига клубларига қўшимча пул олиш имкониятини беради. Гап уч йил ичида чиқиб кетадиган жамоаларга тўланадиган парашют тўловлари ҳақида кетмоқда. "Норвич" ва "Уотфорд" бир мавсумдан кейин яна юқори лигага қайтгани сабабли барча клублар 83 миллион фунт стерлинг ишлаб олишади.
Агар "Борнмут" плей-офф босқичидан муваффақиятли ўтиб, АПЛга чиқса, бу миқдор кўпаяди.



