UZ

Сўнгги янгиликлар

11:17"Фулхэм" МЮ тарбияланувчисини сотиб олишга уринмоқда  0 10:50МЮда жароҳатлар эпидемияси бошланди. Расмус Ҳойлунд қанча муддатга сафдан чиққани маълум  1 10:19Адриен Рабьо учун асосий даъвогар маълум  1 10:14ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси 34 нафар мураббий ва футболчини четлаштириш бўйича қарор қабул қилди. Яна 53 та жарима интизом чораси ҳам қўлланилди  19 10:03Ўзбекистон ўсмирлари Франция ва Венгрияга қарши иккитадан ўйин ўтказади  1 09:48Давид де Хеа қайси чемпионатга ўтаётгани маълум  1 09:20Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги дебюти қачон бўлиши маълум  2 08:51«Барселона» Ольмо трансфери бўйича сўнгги таклифини юборди  6 08:23«Атлетико» ва «Челси» Галлаҳер трансфери борасида келишувга эришишди  1 07:50Суперлига қайтмоқда. Бугун иккинчи даврага старт берилади  2 07:00Бугун Баҳодир, Ҳасанбой ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этади  12 01:45Галлас: "Челси"нинг таркиби ЕЧЛ учун курашадиган даражада эмас"  3 01:21"Лестер"нинг собиқ бош мураббийи вафот этди  7 00:43Элдор Шомуродов "Рома" машғулотларига қайтди  8 00:24"Бордо" янада қуйироққа "жўнатилди"  3

Ноил Губанов "Нефтчи"дан кетмаган Янгиликлар

Ноил Губанов "Нефтчи"дан кетмаган

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасида кейинги йил катта ўзгаришлар юз бериши кутилмоқда.
Сабаби шу йилнинг охирида шартномаси якунига етадиган ўйинчилар сони кўпчиликни ташкил этади. Уларнинг кўпчилиги катта эхтимол билан бошқа жамоаларнинг таклифини кўриб чиқмоқда.

Шунингдек мураббийлар штабида ҳам ўзгариш бўлса ажаб эмас. Яқинда "ФЭ" газетасига ушбу клуб мураббийи Ноил Губанов интервью бериб, жамоанинг ички сиёсати ҳақида дилидаги гапларни айтиб ўтганди. Унда бош мураббий Амет Меметнинг иш услуби анча эскирган деган мазмунда айтганди. Губановнинг ушбу аччиқ гаплари табиийки клуб ижрочи раҳбарларини қониқтирмаслиги турган гап эди. Эътиборлиси Ноил Губановнинг ўзи ҳам интервью бераётган чоғида буни жуда яхши тушуниб етган ва ишдан кетиш хавфи борлигини айтиб ўтганди.

Мухлислар орасида ҳам Губановнинг "Нефтчи"дан кетганлиги тўғрисида гап-сўзлар урчий бошлади. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида клуб матбуот котиби билан боғланганимизда, Губновнинг амалда декабрь ойининг сўнгги кунига қадар шартномаси борлигини, шунинг учун мураббий ҳамон "Нефтчи" аъзоси эканлигини айтиб, клубдан расман кетмаганини маълум қилди.

"CА"га етиб келган сўнгги норасмий маълумотларга кўра, Губанов ўша интервьюсидан кейин вилоят ҳокимининг қабулида бўлган ва унинг келгуси йилда ҳам жамоада ишлаши кераклиги ойдинлашган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика