UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35"Леганес" — "Реал". Беллингем, Винисиус, Гюлер ва Мбаппе асосий таркибда  13 21:22"Наполи" — "Рома". Таркиблар маълум  1 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  28 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  2 20:31"Ипсвич Таун" — "Манчестер Юнайтед". Бруно, Рэшфорд ва Каземиро асосий таркибда  6 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  7 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  6 19:18Суперлига-2025. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6 18:25Суперлига. «Сўғдиёна» «Локомотив»ни қийинчиликсиз мағлуб этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди  11 18:16Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Қосимпошо" билан дуранг ўйнади, Турғунбоев бир бўлим ҳаракат қилди  2 18:04Февзи Давлетов: "Ўйинни тўлиқлигича назорат қилдик, фақатгина гол етмади"  4 17:28Холанд "Манчестер Сити" бўйича қарор қабул қилди  1 16:53Суперлига. «Металлург» мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, элитада қолиш имкониятини сақлаб қолди  11

Нима учун айнан Туркияда йиғин? Анталиядаги стадионлар ва у ерга йиғин учун борадиган клублар ҳақида "Enda Tour" президенти Шамиль Яшажан билан суҳбат Янгиликлар

Нима учун айнан Туркияда йиғин? Анталиядаги стадионлар ва у ерга йиғин учун борадиган клублар ҳақида "Enda Tour" президенти Шамиль Яшажан билан суҳбат

Ўзбек клублари Туркияда йиғин ўтказишмоқда.

Айни пайтда "Динамо", "Қизилқум", "Андижон" ва "Сўғдиёна" ҳамон Анталияда. Қолган клубларимиз эса аллақачон хориж йиғинларини якунлаб ортга қайтишган. "Championat.asia" сайтидан икки кишилик таркиб билан Анталияда клубларимиз йиғинини ёритиш учун бордик. Икки ҳафта давомида имкон қадар жамоаларимиз машғулотлари ва ўртоқлик ўйинларини ёритишга ҳаракат қилдик.

"САфарда" лойиҳамизнинг Анталиядаги сўнгги сони тасвирга олинган "Динамо" (Киев) - "Пахтакор" ўйинидан сўнг "Enda Tour" компанияси президенти жаноб Режеп Шамиль Яшажан билан интервью уюштирдик. Кўплаб клубларимиз айнан шу компания орқали Анталия йиғинига боришди. "Titanic Sports Complex" стадионида ўтган суҳбатни қуйида эътиборингизга ҳавола этамиз.

ВИДЕО  САфарда. "Пахтакор" Киевнинг "Динамо"си билан дуранг ўйнади + Азизбек Турғунбоев билан интервью


- Ассалому алайкум, жаноб Шамиль. Дастлаб ўз компаниянгиз ҳақида гапириб берсангиз. 

- Бизнинг "Enda Tour" компаниямиз 1993 йилдан буён Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғинлар ташкил қилишни бошлаган. Нима учун айнан бу шаҳар? Сабаби об-ҳаво ва логистика жуда яхши, меҳмонхоналар кўп. Қиш фаслида бутун Европа ва МДҲ давлатларида совуқ бўлади, Анталияда бу вақтда ҳаво ажойиб бўлади. Бундан ташқари, Истанбулдан кўплаб мамлакатларга рейслар бор. Биз ишни бошлаган вақтимизда Анталияда 5-6та стадион бор эди. Ҳозирга келиб 200дан зиёд ФИФА стандартига мос бўлган хусусий футбол майдонлари мавжуд, машғулот майдонларини ҳисобга олмаганди.

Бу йил масалан, Мексика U-17 терма жамоаси ҳам шу ерда йиғин ўтказди. Нима учун бутун дунёдан жамоалар келади? Чунки ўйинлар кўп бўлади, меҳмонхоналар кўп, сервис юқори даражада, майдонлар сифатли ва иқлими ажойиб. Жамоалар Анталияга дам олгани эмас ишлагани келади. Қисқа қилиб айтганда, Анталия шаҳри футбол клубларига йиғин ўтказиш учун энг идеал жой. Жамоалар нимани хоҳлашса барчасини олишади.

- Сизлар фақат Туркияда йиғин ташкил этиш билан шуғулланасизларми? 

- Йўқ, компаниямизнинг Москва, Киев шаҳарларида ҳам офислари бор. Биз жамоаларга фақат Туркия эмас, Испания, Кипр, БАА каби давлатларда ҳам йиғинлар ташкил этиб берамиз. Анталияда ёзда йиғин ўтказиб бўлмайди дейишади, аммо бу ердан у қадар узоқ бўлмаган тоғли ҳудудларда йиғин ўтказиб келишмоқда.

Яна бир нарсани таъкидлашни истардим: Биз фақат футбол жамоалари учун эмас баскетбол, велоспорт каби бошқа спорт турлари учун ҳам йиғин ташкил этиб берамиз. Туркия спорт туризми дунёдаги биринчи рақам ҳисобланади.

Режеп Шамиль Яшажан (суратда ўртада).


- Ўзбек жамоалари қачондан буён сизнинг компаниянгиз билан ҳамкорлик қилиб келишмоқда? 

- Адашмасам 1998 йилдан бошлаб. Дастлаб "Пахтакор" клуби, кейинроқ Ўзбекистон терма жамоаси келганди. Мана бу йил бир йўла 8та ўзбек клуби бизнинг компаниямиз орқали Туркияда йиғин ўтказди. Айтайлик қайсидир ўзбек клуби бошқа фирма орқали келса ҳам агар биздан қандайдир ёрдам сўрашса биз бажонидил уларга ёрдам берамиз.

- Битта ўзбек клуби 14 кун давомида Анталияда йиғин ўтказиши учун тахминан қанча пул кетади? 

- Аниқ бир суммани айта олмайман. Сабаби меҳмонхоналар бошқа-бошқа, дейлик қайсидир жамоа куни 75 евролик хоналарда туради, кимдир 200 евролик хоналарда яшайди. Германия ва Россия клублари масалан қиммат меҳмонхоналарда яшайди. Ҳар ким ўз бюджетидан келиб чиққан ҳолда меҳмонхоналар танлайди.

- Йиғин давомида қайси меҳмонхонада яшаш ва қайси майдонларда машғулот ўтказишни ким ҳал қилади? Клубларми ёки компания? 

- Клуб вакиллари декабрь ойида Туркияга келиб стадион ва меҳмонхоналардаги шароитлар билан танишишади ва танлашади. Уёғига барча ишни биз бажарамиз. 

- Бу йил қишки мавсумда Туркияга жами қанча жамоа йиғин ўтказгани ҳақида маълумот борми? Фақат сизнинг компаниянгиз орқали келганлар эмас, барчаси ҳақида сўраяпмиз.

- Декабрдан апрель ойигача Туркияда жами 1000дан зиёд жамоалар йиғин ўтказишади. Дастлаб турк ва немис клублари, кейинроқ МДҲ ва Болтиқбўйи жамоалари, март ойида Норвегия, Швеция ва Дания клублари келишади. Фақат катталар эмас болалар ва аёллар жамоалари ҳам йиғин ўтказишади.


- Нима учун кўплаб ўзбек клублари айнан Туркияни танлашади? 

- Сабаби Туркияда кўплаб рақиблар бор. Айтайлик "Пахтакор" Киев ва Москванинг "Динамо" клублари билан ўйнади, бошқа қаерда бундай ўйин ўтказиш мумкин? Клублар йиғин давомида 4та ўйин ўтказишни истайди, бошида бироз кучсизроқ, кейин кучлироқ ва охирида энг кучли рақиб билан ўйнашни хоҳлайди. Шу ўйинлар орқали ўз кучларига баҳо беришади  ва ўз чемпионатларидан олдин камчиликларини кўриб олишади.

- Бу ерда жуда кўп майдонлар бор ва уларнинг ҳолати ажойиб. Битта майдонни ушлаб туришга қанча пул кетади? 

- Биз майдонларга ўз фарзандимиздек қараймиз. Ҳозир биз турган стадион ("Титаник")да январь-февраль ойида 40та ўйин ўтказилди. Ўйинлардан ташқари машғулотлар ҳам ўтказилганини ёддан чиқарманг. Шунга қарамай майдон яхши ҳолатда. Ва албатта биз футбол майдонини қандай қуриш ва уни қандай қилиб яхши ҳолатда ушлаб туришни биламиз. Битта майдонни бир йил давомида ўғитлаш учунгина тахминан 20 минг евро кетади. Бундан ташқари, ходимларнинг маоши ва бошқа харажатлар бор.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика