UZ

Сўнгги янгиликлар

15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 15:25Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 2:0 (матнли трансляция)  1 14:41Cуперлига. "Нефтчи" — "Сурхон" 1:0 (матнли трансляция)  32 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  15 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7

Никола Лазаревич: "Рақиб иккинчи таймда шунчалик зўр ўйнадики, жамоамизга ҳеч қандай имконият қолдирмади" Янгиликлар

Никола Лазаревич: "Рақиб иккинчи таймда шунчалик зўр ўйнадики, жамоамизга ҳеч қандай имконият қолдирмади"

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" – АГМК (1:4) учрашувидан кейин навоийликлар бош мураббийи Никола Лазаревич фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Натижадан қониққаним йўқ. Шундай бўлиб қолди. Лекин баҳсга жиддий тайёргарлик кўргандик. Индивидуал хатолар туфайли имкониятларимиз йўққа чиқди. Ўйлайманки, ташкил этган вазиятларимиздан фойдаланганимизда ўйин умуман бошқача кечарди. 

Рақиб ҳужуми хавфли кўриниш олишини билардик. Улар қарши ҳужумга ҳам яхши ўтишади. Охирги 30-35 дақиқада ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмадик. Қаерда хато қилганимизни билиш учун ўйинни батафсил таҳлил қилиб чиқишимиз лозим. 

- "Қизилқум" легионери Александар Станисавлевич умуман яхши ўйнай олмади. Унинг паслари ҳам жуда ноаниқ кўриниш олди...

- Ҳа, у бугун ёмон кўринди. Бироқ у тажрибали футболчи, бир ўйин тақдирини ҳам ҳал қила олади. Унда қулай вазиятлар юзага келди, аммо фойдалана олмади. Рақиб иккинчи таймда шунчалик зўр ўйнадики, жамоамизга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

- Игнатий Нестеровнинг ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Қарийб 40 ёш бўлган посбонимиз шу пайтгача яхши ўйнаб келаётганди. Бугунги голларни кўриб чиқишимиз керак. Ўйлайманки, у катта хатоларга йўл қўймади.

- Шуҳрат Муҳаммадиевни нега алмаштирдингиз?

- Шуҳрат чарчаган ва кичик жароҳат олгандай туюлди. У бир неча кун жароҳатини даволаб, эндигина сафга қайтганди. Шунга алмаштиришга қарор қилдик.

- Жароҳатланган Эркин Байдуллаев ва Бобур Юлдашев ҳақида нима дея оласиз?

- Байдуллаев бетоб бўлиб қолган. Шифокорлар унга ҳозирча ўйнашга рухсат беришмади. Юлдашев ҳам жароҳатда. Умид қиламанки, кейинги гал сафда бўлишади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика