UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  1 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  10 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  0 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  4 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  20 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  24 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  10 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0

Никола Лазаревич: "Пахтакор" ёки "Насаф" дейсизми? Мавсум якунида "Қизилқум" чемпион бўлади" Янгиликлар

Никола Лазаревич: "Пахтакор" ёки "Насаф" дейсизми? Мавсум якунида "Қизилқум" чемпион бўлади"

Суперлига 9-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" (5:0) учрашувидан кейин навоийликлар бош мураббийи Никола Лазаревич фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин ўтказдик. "Насаф" кучли жамоа, яхши шаклланган. Бугун улар ўйин давомида кўпроқ устунликка эга бўлишди. Бу жамоа ўтган мавсумда ОФК кубоги финалида ўйнаган, бу мавсумда ОЧЛда иштирок этаяпти. Уларга навбатдаги босқичларда омад тилайман. Очиғини айтганда, "Навбаҳор" ва "Насаф" билан ўйинларда биз жуда кучсиз кўриндик. Бошқа ўйинларда бундай холат кузатилмаганди.

Клубимиз раҳбариятида жуда яхши инсонлар фаолият олиб боришади. Раҳбарият бизга юқори ўринлар учун кураша оладиган жамоа шакллантириш вазифасини қўйган. Менинг жамоадаги ўрним ҳам шунга боғлиқ.

- Сизнингча, жорий мавсумда "Пахтакор" чемпион бўладими ёки "Насаф"ми?

- "Пахтакор" ёки "Насаф" дейсизми? Мавсум якунида "Қизилқум" чемпион бўлади (кулади). Ҳа, тўғрисини айтганда "Пахтакор" ва "Насаф" жуда кучли жамоалар. Уларда пойдевор бор, академиялари жуда яхши шаклланган. 

Биласизми, бугун бизда айрим тажрибали футболчилар ҳам ёш болаларча хатоликларга йўл қўйишди. Стандарт вазиятларда ҳам яхши ишлай олмадик.

- Игнатий Нестеров нега бугун майдонга туширилмади?

- Бизда йўқотишлар бор. Нестеровда бир оз шамоллаш кузатилди. Шу сабабдан уни майдонга тушира олмадик.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика