UZ

Сўнгги янгиликлар

23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  8 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0

Никола Лазаревич: "Ким бундай майдонда футбол ўйнашга рухсат беряпти? Кимга шикоят қилишим керак? Майдонга тушиб, ҳолат қандай эканлигини кўриб олинг" Янгиликлар

Никола Лазаревич: "Ким бундай майдонда футбол ўйнашга рухсат беряпти? Кимга шикоят қилишим керак? Майдонга тушиб, ҳолат қандай эканлигини кўриб олинг"

Суперлиганинг 2-тури доирасидан ўрин олган "Бухоро" - "Қизилқум" (2:0) баҳсидан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Никола Лазаревич матбуот анжуманида қатнашди.


"Бухоро"ни ғалаба билан табриклайман. Шундай ўйин бўлишини кутгандик. Рақибимиз асосан узун паслар орқали футбол намойиш этишини тахмин қилгандим. Биз ўйинга яхши тайёрлангандик. Рақиб иккинчи зонада яхши ҳаракат қилишини ва асосан ўша ердан қарши ҳужумларни бошлашини кутгандик.

Бир нарсани айтиб ўтишим керак, мен майдоннинг ёмон ҳолати бўйича кеча шикоят қилгандим. Бу гапларим билан "Бухоро"нинг ғалабасини қадрсизлантиришга ҳаракат қилмаяпман. Бу сўзларимнинг рақибимизнинг ғалабасига алоқаси йўқ. Бугун стадионга келганимда, ҳеч нима ўзгармаганини кўрдим. Бу масала бўйича кимга савол беришим керак. Футбол Ассоциациясигами ёки қайси ташкилотга? Ким бундай майдонда футбол ўйнашга рухсат беряпти? Кейинги ўйинларда бундай майдонда ўтказиладиган бўлса, очиғини нима дейишни билмайман. Ташкилотларга апелляция беришим керакми деб ўйлайман. Фақатгина шундан сўнг бу масалага эътибор беришса керак. Яна бир бор такрорлайман, бу гапларим, рақибимизнинг ғалабасига алоқадор эмас. Биз ўйлаган режа иш бермади. Биринчи голни қандай ўтказиб юборганимизни кўрдингиз. Дарвозабон майдончасида майдон сифати жуда-жуда ёмон эди. Омадимиз келмади ва биринчи голни ўтказиб юбордик. Кейин эса "Бухоро" ортга қайтди ва тартибли ҳимояланди. Рақибимиз қарши ҳужумларда яхши ҳаракатланишини билардик. "Бухоро" ғалабага лойиқ эди. Энди ўйинни таҳлил қилиб чиқишимиз керак. Қаерда қандай хатога йўл қўйганлигимизни билиб олиб, олдинга юришда давом этишимиз лозим" - деди Никола Лазаревич бугунги баҳс якунланганидан сўнг.

- "Қизилқум" биринчи турда рақиб жамоанинг хатосидан унумли фойдаланганди ва якунда ғалаба қозонганди. Бугун "Бухоро" хатога йўл қўймадими ёки "Қизилқум"нинг ўйини қовушмадими?

- Ҳар бир жамоа рақиб имкон берган даражада ўйнайди. Айрим бир вазиятларда яхшироқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди.

- Бугун "Қизилқум" кўплаб ҳужумларини якунлай олмади. Жамоангизнинг кўплаб сонли ҳужумлари якуний зарбасиз қолиб кетди. "Қизилқум" нега ўз ҳужумларини зарба билан якунлай олмади? 

- Яна бир бор такрорлайман. Хоҳласангиз, майдонга тушиб, ҳолатни ўзингиз кўриб олинг. Дарвоза майдончаси қандай ҳолатда эканлигини кўриб оласиз. Жарима майдони зонаси қандай кўринишда эканлигини билиб оласиз. Имкон бўлса, расмга ҳам олиб қўйинг. Тўғри, мен айтаётган нарса бугунги барча муаммоларимизнинг бор-йўғи бир сабаби. Мағлубиятимиз сабаблари эса жуда кўп. Масалан, барча шароитлар яхши бўлганда жарима майдончасида бўлган чоғимизда яхши зарба беришимиз мумкин эди. Яна бир бор такрорлайман, бу гапларим билан "Бухоро"нинг ғалабасини қадрсизлантирмоқчи эмасман. Менинг гапларим, ушбу масалага жавобгар ташкилотга. Ассоциациями у ташкилот ёки бошқаси, билмайман. Ушбу масалага кейинги турларда эътибор берилиши керак. Фақатгина "Қизилқум" ўйнайдиган майдонларда эмас, бошқа жамоалар ҳам келажакда шу ерда ўйнашади.



- Саволим Душан Мийич ҳақида. Мийич ўтган мавсумни марказий ҳимоячи позициясида ўйнаган эди. Янги мавсумда эса у бошқа позицияларда ўйнамоқда. Бунга сабаб нима? Сиз уни бошқа амплуада кўрмоқдамисиз?

- Душан Мийич ярим фаолиятини қанот ҳимоячиси сифатида ўтказган. Сиз у ҳақда кўпроқ қизиқсангиз, у кўпроқ қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаганини билиб оласиз. У ўтган мавсумда нега марказий ҳимояда ўйнаганини билмайман, тўғриси. "Қизилқум"да марказий ҳимоячи позициясида муаммо йўқ.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика