Ниҳоят, Эктор Купер иштирокида матбуот анжумани бўлади

Narzulla Saydullayev
2 мар 2019, 14:24
Март ойида Эктор Купер иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади, бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

"China Cup-2019" мусобақаси олдидан Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил қилинади. Мазкур матбуот анжумани давомида бош мураббий мусобақага жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилиши режалаштирилган, - деб ёзади ЎФА расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида БААда ўтган Осиё Кубогидан сўнг Эктор Купер ҳозиргача матбуот анжуманида иштирок этмаган эди. 


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia