UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  9 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  18 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Нигерия ҳаваскорлар лигасининг икки ўйинида жами 146 та гол киритилди Янгиликлар

Нигерия ҳаваскорлар лигасининг икки ўйинида жами 146 та гол киритилди

"Полис Машин" клуби "Бабайяро" жамоасини 67:0 ҳисобида мағлуб этди, "Плато Юнайтед Фидерс" эса "Акурбу" дарвозасига 79 жавобсиз тўп киритди.

Футбол учун бунчалик ноодатий ҳисобларга сабаб эса, плей-оффнинг сўнгги тури олдидан "Полис Машин" ва "Плато Юнайтед Фидерс" жамоаларининг бир ҳил очко тўплаганликлари эди. Ушбу жамоалар сўнгги турда ғалаба қозонгани тақдирида, кейинги босқичга йўл оладиган жамоани тўплар нисбати аниқлаб бериши керак эди (ўйиндан аввал тўплар нисбати ҳам жамоаларда тенг бўлган).

"Плато Юнайтед Фидерс" кўпроқ гол киритгани туфайли у биринчи ўринни олиши лозим эди. Аммо мусобақа раҳбарлари иккала ўйиннинг ҳам натижаларини бекор қилишди. Нигерия футбол федерациясининг, мусобақалар қумитаси раҳбари Муҳаммад Сануси, бўлган воқеани “шармандалик” деб атади.

Унинг сўзларига кўра, ҳаваскорлар лигаси раҳбарияти, ушбу ўйинлар юзасидан қарорни тез кунларда қабул қилади. Ҳаваскорлар лигаси ижроқум котиби Эммануэль Адесанья ғолибларни “фирибгарлар жамоаси” деб атади, ва уларга лигада ўрин йўқлигини айтди. У шунингдек, ўйинларда ишлаган ҳакамлар белгиланмаган муддатга ишдан четлатилганлигини хабар қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика