Неймар Франция кубоги доирасида "Страсбур"га қарши ўйинда жароҳат олиб майдонни тарк этди.
Илк текширув ҳулосаларига кўра, унинг ўнг оёғи кичик бармоғи суягининг юқори соҳаси жароҳатланганлигини тасдиқламоқда. Шу боисдан у ЕЧЛ доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.