Неймар «Марсель» билан ўйинда жароҳат олди ВИДЕО

Narzulla Saydullayev
26 фев 2018, 07:25
ПСЖ ҳужумчиси Неймар «Марсель» (3:0) билан баҳс охирида тўпиғидан жароҳат олди.

Бразилиялик футболчи Бун Сарр билан курашда оёғини нотўғри босиб юборди. Якунда уни майдондан замбилда олиб чиқиб кетишди.

Шу тариқа, Неймар ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги «Реал»га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ўйин 6 март куни бўлиб ўтади.



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia