Неймар: “Сўзларимни нотўғри талқин қилишибди”

Eldor Akmurzayev
28 окт 2021, 09:20
Аввалроқ, ПСЖ форварди Неймар ЖЧ-2022 фаолиятидаги охирги мусобақа бўлиши ҳақида айтгани тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Бироқ, бразилиялик буни рад этди.

“Одамлар сўзларимни нотўғри тушунишибди. Атрофдагилар бошқа ўйнашни хоҳламаслигим ва термадаги фаолиятимни якунлаётганим ҳақида гапирмоқда. Ундай эмас. Мен учун ҳар мавсум охиргисидек бўлишини назарда тутгандим, бу бошқа нарса”, дейди 29 ёшли ҳужумчи.

Неймар жорий мавсум Франция чемпионатида 6 ўйинда қатнашиб, 1+2 натижа кўрсатди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: DAZN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›