

Шартномада Неймар Париж клубида хушмуомала, дўстона ва мухлисларга яхши муносабатда бўлгани учун қўшимча бонус олиши кўзда тутилган. Шунингдек, шартнома бандига футболчининг ПСЖ тактикасини танқид қилишини тақиқлаш ҳам киритилган.
Келишувга кўра, Неймар ҳар бир ўйиндан олдин мухлислар билан саломлашиши ва ўйинлардан кейин улар билан хайрлашиши шарт. Унга ПСЖ фаолиятига оид қарама-қарши изоҳлар қолдириш, шунингдек, клуб, унинг ходимлари ва мухлислари ҳақида салбий гапириш тақиқланган.
Ҳар ой Неймар шартноманинг ушбу банди бўйича 541 минг евро бонус олади. Бу футболчининг ахлоқини яхшилаш учун қўшилган банд эканлиги айтилди.


