UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  0 23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 23:05Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  25 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  2 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  3 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  9 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5

Неймар: "ПСЖдаги давр мен учун энг зўри эди" Янгиликлар

Неймар: "ПСЖдаги давр мен учун энг зўри эди"

"Ал Ҳилол" клуби аъзоси Неймар ПСЖда тўп тепган даврини ёдга олди.

"ПСЖ сафида ўтказган йилларим, шубҳасиз, мен учун энг яхши давр эди. Бироқ баъзан менга жуда оғир эди, сабаби жиддий жароҳатлар олардим ва тикланиш жараёни уч, тўрт ёки олти ойгача чўзилиб кетарди. Бу мени қаттиқ ташвишга соларди, аммо спорт,, футбол жиҳатидан олса, ўша энг яхши Неймар эди. Шундай экан, Француз футболига шундай версиямни таклиф қила олганимдан хурсандман, бошқа томондан нимадир етишмайдигандек... Чунки менда тўлиқ мавсум бўлмаган, фақатгина 2020 йилда, биз Чемпионлар Лигаси финалига чиққанимизда мен кўпроқ ўйин ўтказа олгандим.

Ана ўша чиндан ажойиб йил бўлган. У лаҳзаларни ҳеч қачон унутмайман, улар юрагимда мангу қолади.

Биз клубни илк бор Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиққанимизни унутмаслигимиз зарур. Афсус, мусобақада ғолиб бўла олмадик. Бироқ бу спортнинг, футболнинг бир қисми. Унда доим ҳам ютавермайсиз. ПСЖда мақсад бор эди - финалга чиқиш ва биз буни уддаладик. Клуб ҳали ҳам шу мақсадда ҳаракат қиляпти. Ҳа, мен "Барселона" билан зафар қучганман, лекин ПСЖ сафида ҳам буни уддалашни истагандим. Чемпионлар Лигаси — худди ЖЧни ютишдек гап".

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика